Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди
Янги вирус одамлар ва туяларда топилган Mers билан боғлиқ коронавирус штаммларига «ўта ўхшаш» экани аниқланди.

Фото: The Independent
Бразилиядаги кўршапалакларда ҳалокатли Mers вирусига ўхшаш янги коронавирус топилди, аммо унинг одамлар учун хавфи номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда Сан-Паулу ва Сеара тадқиқотчилари ҳамда уларнинг Ҳонконг университетидаги ҳамкасблари хабар берди, деб ёзди The Independent.
Хусусан, олимлар бу Mers-CoV деб номланган Яқин Шарқ респиратор синдроми вирусига ўхшашлигини аниқлади. У биринчи марта 2012 йилда Саудия Арабистонида топилган ва шундан бери 850 киши ҳаётига зомин бўлган. Вирус билан касалланиш ҳолатлари 20 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган.
Олимларнинг қўшимча қилишича, янги коронавирус Mers-CoV геномига 72 фоиз ўхшаш генетик кетма-кетликка эга.
Қайд этилишича, тадқиқотда олимлар 16 хил турдаги кўршапалакнинг оғиз бўшлиғи ва ичакларидан 423 та сурмани текширган. Олимлар Бразилия шимоли-шарқидаги Форталеза шаҳрида тўпланган кўршапалаклар оғзи ва тўғри ичакларидан 16 та тампондан бештасида еттита коронавирусни аниқлашга муваффақ бўлди.
Улар янги вирус одамлар ва туяларда топилган Mers билан боғлиқ коронавирус штаммларига «ўта ўхшаш» эканини аниқлади. Бундан ташқари, олимлар вирус геноми рекомбинация деб аталадиган жараёнда аралашиб, ўзгариб бораётганига оид далилларни топди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, натижалар коронавирусларнинг «кенг генетик хилма-хиллиги», янги насл-насаб мавжудлиги ва Бразилияда айланиб юрувчи кўршапалак вируслари орасида рекомбинация ҳодисалари содир бўлганлигини кўрсатади.
«Кўршапалаклар вирусларнинг муҳим резервуаридир ва шунинг учун улар доимий эпидемиологик назорат остида бўлиши керак», деб қўшимча қилди доктор Дураэш-Карвалю.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
-
Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди
Жаҳон | 21:28
-
Хитойда ишга боришни истамайдиганлар учун клиника очилди
Жаҳон | 20:55
Мавзуга оид

22:28 / 15.07.2025
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025
BRICS давлатлари Трампнинг божларини танқид қилди

11:41 / 07.07.2025