Ўзбекистон | 12:42 / 18.03.2025
21390
4 дақиқада ўқилади

Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди

Феврал ойида иккиламчи бозорда маҳаллий оммабоп автомобиллар: Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark ва Damas нархи арзонлашди. Шунингдек, қатор BYD ва KIA моделлари нархларида ҳам пасайиш кузатилган.

Фото: Kun.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг феврал ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи

  • Жорий йилнинг феврал ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайган. Хусусан:
  • Onix: ўртача фойдаланилгани 3 фоизга (13 500 доллардан 13 100 долларга), кам фойдаланилгани 0,1 фоизга (14 865 доллардан 14 850 долларга); 
  • Lacetti: кўп фойдаланилгани 0,3 фоизга (13 500 доллардан 13 461 долларга);
  • Cobalt: ўртача фойдаланилгани 2,4 фоизга (12 300 доллардан 12 000 долларга), кам фойдаланилгани 1,2 фоизга (12 750 доллардан 12 600 долларга), кўп фойдаланилгани 0,5 фоизга (11 600 доллардан 11 538 долларга);
  • Nexia: ўртача фойдаланилгани 1,9 фоизга (11 500 доллардан 11 284 долларга); кўп фойдаланилгани 0,9 фоизга (10 800 фоиздан 10 700 фоизга);
  • Spark: ўртача фойдаланилгани 1 фоизга (10 500 доллардан 10 400 долларга), кўп фойдаланилгани 0,9 фоизга (9 600 доллардан 9 500 долларга);
  • Damas: ўртача фойдаланилгани 3,6 фоизга (7 985 доллардан 7 000 долларга), кам фойдаланилгани 0,8 фоизга (8 061 доллардан 8 000 долларга) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи

  • Equinox: кўп фойдаланилгани 1,1 фоизга (27 300 доллардан 27 000 долларга) арзонлаган бўлса, ўртача фойдаланилгани 3,2 фоизга (31 000 доллардан 32 000 долларга) қимматлашган;
  • Malibu: кам фойдаланилгани 0,7 фоизга (31 907 доллардан 31 682 долларга) арзонлашган бўлса, ўртача фойдаланилганининг нархи деярли ўзгаришсиз (29 000 доллардан 29 070 долларга) қолган;
  • Tracker: кўп фойдаланилгани 1,1 фоизга (16 984 доллардан 16 800 долларга) тушган бўлса, кам ва ўртача фойдаланилгани нархларида ўзгариш кузатилмаган.

BYD электромобиллари нархи

  • Мазкур даврда BYD E2 нарх жиҳатидан маҳаллий оммабоп автомобилларга жиддий рақобатчига айланган бўлса, янги BYD Song Plus автомобилининг нархи сезиларли арзонлаган. 
  • BYD E2: янгиси 1,8 фоизга (16 800 доллардан 16 500 долларга), кўп фойдаланилгани 2 фоизга (14 800 доллардан 14 500 долларга);
  • BYD Han: янгиси 0,5 фоизга (32 150 доллардан 32 000 долларга), ўртача фойдаланилгани 4,4 фоизга (36 500 доллардан 34 900 долларга);
  • BYD Song Plus DM-i Champion: янгиси 1,7 фоизга (29 000 доллардан 28 500 долларга), ўртача фойдаланилгани 0,2 фоизга (27 050 доллардан 27 000 долларга), кўп фойдаланилгани 0,6 фоизга (24 650 доллардан 24 500 долларга);
  • BYD Song Plus EV Champion: янгиси 1,1 фоизга (28 000 доллардан 27 700 долларга);
  • BYD Yuan Up: янгиси 1,4 фоизга (20 800 доллардан 20 514 долларга) арзонлаган.

KIA автомобиллари нархи

  • KIA Sorento: ўртача фойдаланилгани 1,3 фоизга (40 000 доллардан 39 500 долларга) арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,3 фоизга (40 000 доллардан 39 500 долларга) қимматлашган;
  • KIA Sportage: ўртача фойдаланилгани 2,3 фоизга (31 590 доллардан 30 850 долларга), кўп фойдаланилгани 4,6 фоизга (29 733 доллардан 28 363 долларга) арзонлаган.
  • KIA K5: ўртача фойдаланилгани 1,3 фоизга (27 549 доллардан 27 200 долларга), кўп фойдаланилгани 1,9 фоизга (26 500 доллардан 26 000 долларга) тушган.

Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра, қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинган:

  • «Кам фойдаланилган» - 2024 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 кмгача бўлган автомобиллар ҳамда 2025 йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар;
  • «Ўртача фойдаланилган» - 2024 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 кмдан 50 000 кмгача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2022-2023 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 кмгача бўлган автомобиллар;
  • «Кўп фойдаланилган» - 2024 йилда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 кмдан кўп бўлган автомобиллар, 2022-2023 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 кмдан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2021 йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар.

Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг орқали тўпланган. Бунда ишлаб чиқарилган йили 2021 йилдан юқори бўлган автомобилларнинг январ ойи учун 20,2 мингта, феврал ойи учун 18,5 мингта маълумотидан фойдаланилган.

Мавзуга оид