Юк машинасини бўлакларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди
Ҳужжатларда автомобилнинг 11 турдаги эҳтиёт қисмлари деб кўрсатилган юклар аслида яхлит битта товар – тайёр ҳолатдаги самосвалнинг бўлаклари экани аниқланди. Божхона қўмитасига кўра, бу орқали юк эгаси 800 млн сўмлик божхона тўловидан қочмоқчи бўлган. Иқтисодчилар бундай ҳолатлар маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоялаш учун жорий этилган юқори божларнинг оқибати эканини таъкидлади.

Божхона омбори ҳудудида эҳтиёт қисмлардан машина йиғиш жараёни
“Сирғали” божхона постида хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар – самосвал экани фош бўлди, дея хабар тарқатди Божхона қўмитаси.
“Транспорт воситасини қисмларга ажратиб гўёки авто эҳтиёт қисм ниқоби остида олиб киришга уриниш орқали юк эгаси 800 млн сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлган”, – дейилади расмий хабарда.
Қўмита эълон қилган видеода самосвалнинг қисмлари божхона омбори ҳовлисида йиғилиб, тайёр транспорт воситасига айлантирилгани ва юра бошлагани кўринади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу ҳолатга муносабат билдириб, Ўзбекистонда самосваллар учун 70 фоиз ва яна ҳар бир куб мотор ҳажми учун 3 долларлик бож ўрнатилганини қайд этди.
У, шунингдек, худди шундай самосваллар Самарқанддаги юк машиналари заводида ҳам йиғилишига эътибор қаратди. Бакировнинг фикрича, юқори божлар айнан шу “ишлаб чиқарувчи”ни ҳимоя қилиш учун жорий этилган
“Божхона қўмитасига ташаккур дейман. Чунки улар Ўзбекистоннинг 34 йиллик “маҳаллийлаштириш” ёлғонларини битта видео билан очиб ташлашди. Чунки бунақа ёлғонлар фақат самосваллар билан тугамайди-да!” – дея ёзди иқтисодчи.
Ню Йорк университети профессори, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатнинг рўй бераётгани – савдо ва саноат сиёсатидаги хатолардан дарак беради.
“Агар мен Ўзбекистонда савдо сиёсати ёки умуман саноат сиёсатига масъул шахс бўлганимда, бу воқеадан уялар эдим”, деди у.
Унинг қайд этишича, юк машиналарининг қимматлигидан ҳар бир ўзбекистонлик иқтисодий зарар кўради.
“Ҳар бир истеъмол қилган товарингизда, ҳар бир қурилаётган бинода бу сунъий нарх юқорилиги ўз аксини албатта топади. Юк машиналари деярли ҳар бир иқтисодий алмашувда қаердадир қатнашган бўлади – демак, унинг таъсири йўқ бўлган соҳанинг ўзи йўқ”, – дея ёзди иқтисодчи.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон | 19:23
-
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Жамият | 18:44
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 18:43
-
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?
Спорт | 18:11
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:48 / 12.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

18:54 / 28.05.2025