Иқтисодиёт | 11:29 / 12.03.2025
3143
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Люблинда Ўзбекистон-Полша бизнес-форумлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон дипломатлари Полша Миллий савдо палатасининг Business Fair Play Programme миллий комиссияси президенти Анна Шесняк билан учрашдилар.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Полша ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакатдаги кўргазмаларда, шунингдек, 2025 йил 12 феврал куни Люблин шаҳрида ва 25 феврал куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон-Полша қўшма бизнес-форумларига Business Fair Play Programme дастурида ғолиб бўлган поляк компанияларининг иштирокини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

Томонлар мазкур тадбирлар икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги бизнес имкониятларини яратиш ва савдо айланмасини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Мавзуга оид