Жаҳон | 08:14 / 09.07.2025
1405
2 дақиқада ўқилади

Нидерландия ва Норвегия Полша осмонида патруллик қилади

Сентябр ойидан F-35 Нидерландия қирувчи самолётлари Норвегия билан биргаликда Полша устидан НАТО ҳаво ҳудудини қўриқлайди, деб маълум қилди Нидерландия мудофаа вазири.

Фото: X / DefensieMin

Сентябр ойидан Нидерландиянинг F-35 кўп мақсадли яширин қирувчи самолётлари Норвегия билан биргаликда Полша устидан НАТО ҳаво ҳудудини қўриқлайди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс маълум қилди.

«Биз НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилишимиз Нидерландия хавфсизлиги учун муҳим», — деди идора раҳбари. «Биз Россияни шундай тийиб туриб, Украинанинг таъминот линияларини ҳимоя қиламиз».

Брекелманснинг қўшимча қилишича, Нидерландия Полша билан ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича шартнома имзоламоқда. Унинг сўзларига кўра, бу қўшма машғулотлар сонининг кўпайишига, шунингдек, ҳаво мудофааси ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига олиб келади.

30 июн куни Норвегия Мудофаа вазирлиги НАТОнинг ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизими доирасида Полшага F-35 қирувчи самолётлари юборилишини эълон қилди. Идорага кўра, бу ҳисса Жешув-Ясенки аэропорти атрофида ва Полша ҳаво ҳудудида хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

«F-35 самолётлари кузда хизмат олиб боришни бошлайди», — дейилади пресс-релизда. Норвегия мудофаа вазири Торе Сандвик бу қадамлар Варшава ва Киевни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатнинг НАТО олдидаги мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилаётганини таъкидлади.

Май ойи охирида Нидерландия F-16 қирувчиларини Украинага топширишни якунлади. Нидерландия самолётларни топширишдан ташқари, учувчилар ва техникларни тайёрламоқда ҳамда ўз ҳарбий доктриналарини Украина билан бўлишмоқда, деди Брекелманс ўшанда иттифоқчиларни яна Украинага максимал даражада ёрдам беришда давом этишга чақириб.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!