Муайян касалликлари бор ўқувчиларга транспорт харажатлари тўлаб берилади
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда таҳсил олаётган, кўриш органлари ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари бўлган болаларнинг ойига 450 минг сўмгача миқдордаги транспорт харажатлари қоплаб берилади.

Фото: AP
Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан жамоат транспортида қулай муҳит яратиш назарда тутилган.
Президент ҳузуридаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқандда, 2025 йил охиригача эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич транспорт хизмати кўрсатиш бўйича лойиҳани пилот сифатида жорий этиш топширилди.
Лойиҳа доирасида ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатларда таҳсил олаётган кўриш органлари ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари бўлган болаларга транспорт хизматлари кўрсатилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларидан фойдаланиш учун умумий сумма ҳар бир таълим олувчига ойига БҲМнинг 1,2 баравари (ҳозирда 450 минг сўм)дан ошмайди.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўналишсиз таксида йўловчилар ташувчиларига мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар кўрсатувчи агрегаторлар томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларидан фойдаланиш учун буюртмалар транспорт хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари орқали берилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши устидан назорат Агентлик ҳузуридаги "Ахборот технологиялари маркази" ДМ Колл-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар орасида сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжат билан ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларини тақдим этиш ва кўрсатилган хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидиялар шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган, унда қуйидагилар назарда тутилган:
- ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни аниқлаш;
- ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматлари фойдаланувчилари рўйхатини шакллантириш;
- ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматларидан фойдаланиш харажатларини субсидиялаш тартиби.
"Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида транспорт хизматларидан фойдаланувчи таълим олувчилар ва уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар, тарбиячилар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматлари фойдаланувчилари рўйхати шакллантирилади.
Транспорт хизматлари қуйидаги касалликлари бўлган ўқувчиларга тақдим этилади:
- болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS таснифига кўра 3-4-5 даражали);
- оғир ақлий заифлик (F72);
- чуқур ақлий заифлик (F73);
- болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари ва назоратсиз ҳаракатлар синдроми);
- Дюшенн миопатияси;
- орқа мия мушак атрофияси;
- орқа мия чурраси, қуйи параплегия;
- кўрлик (амебиаз) (H54.1);
- туғма нуқсонлар: анофтальм;
- кўрув нерви атрофияси (H47.2);
- кўрув нерви диски ва макуланинг яққол гипоплазияси;
- чала туғилганлар ретинопатияси;
- тўр парда кўчиши.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

16:37 / 28.06.2025
Давлат мактабида тижорий таълим бўлмаслиги керак – пулли синфларнинг оқибатлари ҳақида суҳбат

11:40 / 20.06.2025
Президент топшириғига биноан Қўшработдаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди - Саида Мирзиёева

12:02 / 19.06.2025
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?

20:55 / 12.06.2025