Еврокомиссия раҳбари Европа хавфсизлиги учун «бурилиш нуқтаси»ни кўрмоқда
Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Россия таҳдиди олдида Европа ўзини ҳимоя қила олиши керак. У Украинани Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланишига ишонтирди.

Фото: Omar Havana/AP Photo/picture alliance
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўяётган бир пайтда Европа ва Украина хавфсизлиги «бурилиш нуқтасида» эканини айтди. Вазият ўта хавфли, деди фон дер Ляйен 6 март, пайшанба куни Брюсселда Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Антонио Кошта билан Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича инқироз саммити очилиши олдидан сўзлаган нутқида.
«Бу Европа учун ҳал қилувчи лаҳза. Европа аниқ таҳдид билан юзма-юз турибди ва шунинг учун у ўзини ҳимоя қила олиши керак, биз Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва мустаҳкам, адолатли тинчлик учун курашиш имкониятини беришимиз керак», — дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари. Шу муносабат билан у ЕИ мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига қайта қуролланиш режасини тақдим этди, унинг сўзларига кўра, бу 800 миллиард еврогача маблағ жалб қилиш имконини беради.
Фон дер Ляйен аъзо давлатларни қайта қуролланиш соҳасида қўллаб-қувватлаш учун «Европа Иттифоқини молиялаштиришнинг янги механизми»ни таклиф қилди. Ушбу восита 150 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ўз ичига олиши керак, улар Европа Иттифоқи бюджети томонидан кафолатланади. У, шунингдек, тўрт йил давомида Европа бюджети қоидаларини вақтинча юмшатишга чақирди.
«Тартибга солиш тизимини мослаштириш»
Германия канцлери Олаф Шолц бундан ҳам узоқроққа боришни таклиф қилди. У мамлакатларда «мудофаа ва хавфсизликка узоқ муддатли сармоя киритиш учун жой» бўлиши мақсадида «тартибга солиш тизимини узоқ муддатли мослаштириш» тарафдори. Унинг позициясини, хусусан, Болтиқбўйи мамлакатлари қўллаб-қувватлади, аммо Нидерландия ва Швеция каби «тежамкор» давлатлар бу ғояга шубҳа билан қарашди. Дипломатлар қоидаларни ҳаддан ташқари енгиллаштириш янги молиявий инқирозга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Германия ташаббуси нафақат Европа Иттифоқи даражасида, балки Германиянинг ўзида ҳам тенденцияларни акс эттиради. Келажакдаги ҳукмрон коалициядаги потенциал ҳамкорлар — христиан партиялар блоки ХДИ/ХСИ ва социал-демократлар — мудофаа харажатларини бюджет қоидаларидан сезиларли даражада чиқариб олишга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32
-
Россияда хорижий фуқароларнинг кириши учун рақамли рўйхатдан ўтиш жорий этилади
Жаҳон | 22:26
-
Гап ақлбовар қилмас суммалар ҳақида кетмоқда: НАТО тарихий қуролланиш декадасига кирди
Жаҳон | 21:51
Мавзуга оид

21:51
Гап ақлбовар қилмас суммалар ҳақида кетмоқда: НАТО тарихий қуролланиш декадасига кирди

13:16 / 21.06.2025
«Бу сафар Европа ёрдам бера олмайди» – Европа вакилларининг Эрон билан музокаралари самарасиз якунланди

09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда

12:24 / 22.05.2025