Трамп Конгрессда «Америка орзусини тиклаш» мавзусида нутқ сўзлайди
Демократик партия вакиллари Трампнинг нутқини блоклаш ёки сиёсатига норозилик билдириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп Конгрессга «Мамлакатнинг ҳолати» ҳақидаги мурожаати билан чиқади. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг Fox News телеканалига берган интервьюсида айтишича, нутқнинг мавзуси «Америка орзусини тиклаш» бўлади.
Унинг сўзларига кўра, Доналд Трамп ўз нутқида «келажакка нисбатан дадил, амбицияли ва онгли қарашларини баён қилади». Fox News хабарига кўра, Америка президентининг нутқи тўрт бўлимдан иборат бўлади:
- иккинчи муддати давомида мамлакатда ва хорижда эришилган муваффақиятлар;
- АҚШ маъмуриятининг иқтисодиёт учун ҳаракатлари;
- Конгрессдан чегара хавфсизлиги учун қўшимча маблағ ажратишни талаб қилиш;
- «дунёда тинчлик ўрнатиш» режалари.
Тадбир Тошкент вақти билан 5 март куни соат 7:00 да бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, Демократик партия вакиллари Трампнинг Конгрессдаги нутқини блоклаши мумкин, деб хабар берди Axios. Қайд қилинишича, Республикачи маъмуриятнинг сиёсатига норозилик билдириш мақсадида унинг нутқини бузиш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда. Трампнинг Украина бўйича позицияси ҳам норозиликка сабаб бўлмоқда.
Баъзилар, агар Трамп нутқи давомида «баъзи номақбул ибораларни айтса», қарсак чалмаслик ёки палатани тарк этишни таклиф қилмоқда. Трампга қарши плакатлар, тухум ёки бўш тухум қутилари (инфляция ошиб бораётганини кўрсатиш учун), қизил карточкалардан фойдаланиш муҳокама қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ота меҳри. Ногирон боланинг қаҳрамон отаси ҳақида
Жамият | 07:48
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

23:01 / 12.06.2025
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди

21:01 / 12.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?

12:40 / 12.06.2025