Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2025 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини эълон қилди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 миллион 200 минг сўм, деб белгилади.
“Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 миллион 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради”, дейилади диний идора хабарида.
Шунингдек, Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
- ≈2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
- ≈4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
- ≈2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
- ≈4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади, дея қайд этган Фатво маркази.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
-
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди
Жаҳон | 07:30
Мавзуга оид

17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

17:09 / 28.02.2025