Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади
Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 2100 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози, уларнинг 1740 дан ортиғида эса 27 кун давомида Қуръони Карим тўлиқ хатм қилинади. Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳудудлар бўйлаб таровиҳ намозининг бошланиш вақтларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақдим этган ахборотга асосланиб, 2025 йил Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши маълум қилинган эди.
Шу муносабат билан 28 февралдан Ўзбекистондаги 2100 дан ортиқ масжидда таровиҳ намози, уларнинг 1740 дан ортиғида эса Қуръони Карим тўлиқ хатм қилиш бошланмоқда.
Мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин қорилар жалб этилган. Таровиҳ намози бугун 20:30 дан Тошкент шаҳридаги 126 та масжидда ҳам бошланади.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда 28 февралдан бошлаб таровиҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 18:00 дан 24:00 га қадар айрим масжидлар яқинидаги йўллар ёпилишини маълум қилганди.
Аввалроқ идора ҳудудларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтларини эълон қилган эди. Унга кўра:
- Фарғонада – 20:20
- Наманганда – 20:20
- Андижонда – 20:20
- Тошкент вилоятида – 20:30
- Тошкент шаҳрида – 20:30
- Сирдарёда – 20:30
- Жиззахда – 20:30
- Самарқандда – 20:30
- Қашқадарёда – 20:40
- Сурхондарёда – 20:40
- Навоийда – 20:40
- Бухорода – 20:40
- Хоразмда – 21:00
- Қорақалпоғистон Республикасида – 21:10 да, хуфтон намозидан сўнг таровиҳ намози бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2025 йилги Рамазон тақвимини ҳам эълон қилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
-
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз
Жамият | 23:03 / 08.07.2025
Мавзуга оид

17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

16:59 / 28.02.2025