Жаҳон | 16:25 / 26.02.2025
16137
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди

Махсуд Буранов Нуробод туманига, Қаюм Хушбақов эса Пахтачи туманига ҳоким этиб тайинланди.

Самарқанд вилоятининг яна икки тумани — Нуробод ва Пахтачи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.

Махсуд Буранов

У бунга қадар «Агробанк»нинг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Буранов янги лавозимда 2022 йил октябридан буён ишлаб келаётган Сирожиддин Бердиқулов ўрнини эгаллади.

Қаюм Норбекович Хушбақов эса Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қаюм Хушбақов

У бунга қадар вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳ раҳбари вазифасида ишлаган.

Хушбақов янги лавозимда 2019 йил майидан буён ишлаб келган Музаффар Ҳамдамов ўрнини эгаллади.

Бундан аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ҳам ҳоким ўзгаргани, бу лавозимни Хуршид Назаров эгаллагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!