Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор ҳудудларда 26 февралда ҳам қор ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 26 феврал, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...+1 даража, кундузи +1...+3 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...–5 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўқишни “перевод” қилиш учун пул тўланадими?
Ўзбекистон | 18:14
-
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди
Жаҳон | 17:51
-
“Тест осон бўлди, чунки ҳаммасини таваккал белгиладим” — абитуриентлар ўртасида кичик сўров
Жамият | 17:11
-
Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг қурилишларида дарахтлар кесилиши ҳолатини текширишга чақирди
Ўзбекистон | 16:55
Мавзуга оид

10:33 / 18.07.2025
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025
Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

10:21 / 16.07.2025
Давомли жазирама кунлар келяпти

15:38 / 14.07.2025