Ўзбекистон | 13:39 / 07.03.2025
11837
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Мамлакатнинг катта қисмида ҳаво қуруқ бўлади. Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг катта қисми дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

9–10 март кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +13…+18 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 7–8 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда 7 март кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат эрталаб +6…+8 даража атрофида бўлади, кечга томон +3…+5 даражагача пасаяди. Шамол тезлиги 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин.

8 мартда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +10…+12 даража бўлади.

9–10 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +3...+6 даража бўлади, кундуз кунлари +14...+17 даражагача кўтарилади.

Мавзуга оид