Ўзбекистон | 19:55 / 19.02.2025
3781
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Истанбулга учадиган икки кунлик рейслар бекор қилинди

20-21 феврал кунлари амалга ошириладиган Тошкент—Истанбул—Тошкент рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.

Фото: Mufti Rakadia

Uzbekistan Airways ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдан Истанбулга учадиган рейсларини бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ва Истанбул халқаро аэропорти маъмурияти қарорига кўра, фақат 2025 йилнинг 20-21 ва 21-22 феврал кунлари Uzbekistan Airways Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича HY281/282 авиақатновларини бекор қилишга мажбур бўлмоқда.

Бекор қилинган авиақатновлар йўловчилари ташуви юқорида келтирилган саналарнинг кундузи вақтида амалга ошириладиган HY71/272 ва HY273/274 авиақатновлари орқали режалаштирилган.

«Мураккаб об-ҳаво шароити ва ёғингарчилик (қор ёғиши) кутилаётганини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан парвозга рўйхатдан ўтиш учун олдинроқ келишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қарор Метеорология авиациясини мувофиқлаштириш қўмитасининг 18 февралдаги Истанбул халқаро аэропортидаги инқирозли вазият бўйича мажбурий ва тавсиявий талаблари асосида қабул қилинган.

Мавзуга оид