Грецияда янги президент сайланди
Греция парламенти Константинос Тасуласни мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди. Инаугурация маросими 13 мартда бўлиб ўтади.

Фото: Kathimerini.gr
Греция парламенти ҳукмрон «Янги демократия» консерватив партияси номзоди, собиқ парламент спикери Константинос Тасуласни президент этиб сайлади.
Тасуласнинг сайланиши амалдаги президент Катерина Сакелларопулунинг ваколат муддати 2025 йил 13 мартда тугаши муносабати билан парламентда ўтказилган тўртинчи овоз бериш жараёни бўлди. Бўлажак президент 160 та овоз тўплади. Овоз бериш жараёнида парламентнинг 300 нафар аъзосидан 276 киши иштирок этди. Номзоднинг сайланиши учун шунчаки кўпчиликнинг овози (151 парламентарийнинг) талаб этиларди.
Парламентдаги 300 ўриндан 156 тасини ҳукмрон «Янги демократия» партияси депутатлари эгаллаган.
Бундан ташқари, президентликка номзод Тасос Янницис — 34 овоз, Лука Кацели — 29 овоз, Костас Кириаку эса 14 овоз тўплашга муваффақ бўлган.
Инаугурация маросими 13 мартга — амалдаги президент Катерина Сакелларопулу ваколати тугайдиган санага режалаштирилган.
Грецияда президент умумий овоз бериш орқали эмас, балки парламент томонидан беш йил муддатга сайланади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди
Жаҳон | 18:15
-
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
Жамият | 18:11
-
Дронлар Эверест ёнбағирларини чиқиндилардан тозалашни бошлади
Жаҳон | 18:08
-
АҚШ – футбол мамлакати эмас. У ерда мундиал ўтказиш қанчалик тўғри қарор?
Спорт | 17:44
Мавзуга оид

21:51 / 30.06.2025
Грецияда болаларни тамаки олиб келишга юборганларни жиноий жавобгарликка тортиш бошланади

18:29 / 24.06.2025
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар

17:01 / 30.05.2025
Грецияда биринчи марта роботлар олимпиадаси ўтказилади

16:13 / 29.04.2025