13 февралда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 13 феврал, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...+1 даража, кундузи +8...+10 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.