Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди
Профилактика инспектори 31 январ тунда аёлнинг уйида бўлган вақтида эрнинг қариндошлари томонидан ушлаб олинган. ИИВ ушбу ҳаракатлари учун ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти Шовот туманидаги Идалиқалъа маҳалласи профилактика инспектори ўзи хизмат олиб борадиган ҳудудда яшовчи бегона аёл билан “қўлга тушди”. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, профилактика инспектори (ходимнинг исми таҳририятга маълум) ушбу маҳаллада яшовчи, ишлаб пул топиш учун Россияга кетган эркакнинг турмуш ўртоғи билан унинг хонадонида “дон олишиб” юрган. У жорий йил 31 январ куни ярим тунда навбатдаги “ташрифи” чоғида эрнинг яқин қариндошлари томонидан ушлаб олинган.
Kun.uz’га келиб тушган видеолавҳада кўринишича, профилактика инспектори юзини яширган ҳолда хонадондан чиқиб кетишга уринган. Аммо эркакнинг укаси томонидан тўхтатиб қолинган.
“Мен сенинг ортингдан узоқ кузатдим. Бир келиб кетдинг, индамадим, икки келиб кетдинг, ичимга ютдим. Бунинг эри 1 сўм топса, 2 сўм қилиб юборай дея Россияда ишлаб юрибди. Сенинг ўз оиланг йўқми? Нима қилганинг бу?” деган аёлнинг қайнукаси ходимга қараб.
Воқеа жойига бошқа ёши катта қариндошлар, туман ИИБ масъуллари чақирилган. Чақирув бўйича келган ИИБ масъуллари ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида профилактика инспектори ҳамда гувоҳларни ИИБ биносига олиб кетган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ушбу ҳолат бўлганини Kun.uz’га тасдиқлади. Унинг билдиришича, ҳозирда хизмат текшируви ўтказиляпти ҳамда профилактика инспекторини ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари учун ИИО сафидан бўшатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

15:44 / 16.03.2025
Хоразмда ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

21:03 / 31.01.2025