Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция собиқ президентига электрон браслет тақилди
Николя Саркозига суд қарори билан фақат эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача уйидан чиқишига рухсат берилди.

Фото: AFP
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига телефон суҳбатларини махфий эшитиш иши бўйича судланганидан кейин электрон браслет тақилди. Le Monde ёзганидек, бу собиқ давлат раҳбари учун мисли кўрилмаган чора.
Саркози энди фақат соат 8:00 дан 20:00 гача, душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари эса соат 21:30 гача уйдан чиқиши мумкин. Шу кунлари у Ливия томонидан ўз президентлик кампаниясини молиялаштириш бўйича очилган иш юзасидан судда қатнашиши лозим.
Қайд этилишича, Николя Саркозининг 2024 йилнинг 18 декабрида «махфий эшитиш» деб аталган иш бўйича Франция Олий судига берган апелляцияси рад этилиб, унга нисбатан 1 йиллик қамоқ жазоси ва уни электрон мониторинг билан алмаштириш ҳақидаги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.
Саркози «ҳукмнинг моҳиятига эътироз билдиришда давом этмоқда», деди унинг адвокати Жаклин Лаффон ва «ой охиригача» ишни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судигача олиб боришини қўшимча қилди. Бироқ, бу ҳукмнинг ижросига тўсқинлик қилмайди.
Собиқ давлат раҳбари айни дамда 2007 йилги сайлов кампаниясини Ливия томонидан ноқонуний молиялаштирилганликда гумон қилиниб, 10 апрелгача давом этадиган суд жараёнида қатнашмоқда.
Таъкидланишича, Саркози 70 ёшдан ошган шахслар учун қонунда назарда тутилган муайян шартларни бажарса, браслетни олиб ташлаш учун ариза бериши мумкин.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

17:31 / 15.07.2025
Renault Франция президенти учун зирҳли Rafale ишлаб чиқарди

15:07 / 15.07.2025
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

14:47 / 14.07.2025