Ўзбекистон | 20:08 / 03.02.2025
31773
2 дақиқада ўқилади

Riviera савдо маркази фарроши лифт шахтасида ҳалок бўлди

У лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирганида бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Фото: afisha.uz

3 феврал куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани жойлашган Riviera савдо марказида фаррош аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, шахтада ишлаётган аёлни лифт босиб қолган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг аниқлик киритишича, 3 феврал куни соат 11:10 да савдо мажмуасида фаррош бўлиб ишловчи 45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига тушиб, уни қисиб қолган.

Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиевга кўра, бахтсиз ҳодисага техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига прокуратура ва ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ етиб борган. Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!