Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев: Руминия президентлигига номзод Россия пропагандасини такрорлади
Руминия президентлигига номзод Кэлин Жоржеску Украинани ҳудуди қўшни давлатлар ўртасида «муқаррар равишда» бўлиниб кетадиган «хаёлий давлат» деб атади. Киев буни «ўта ҳурматсизлик» деб қабул қилди.

Фото: AFP
30 январ, пайшанба куни расмий Киев Руминия президентлигига номзод Кэлин Жоржескунинг баёнотларини Украина ва Украина халқига нисбатан «ўта ҳурматсизлик ифодаси» деб атади. Бир кун аввал Жоржеску руминиялик журналист Ион Кристои билан суҳбатда Украинани «хаёлий давлат» деб атаган ва урушдан кейинги ҳудуди қўшни давлатлар ўртасида «муқаррар равишда» бўлиниб кетишига ишонч билдирган эди. У, шунингдек, 1918 йилдан 1940 йилгача Руминиянинг бир қисми бўлган Шимолий Буковина - замонавий Украинанинг ғарбий қисмига ишора қилди.
«Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилувчи, халқаро меъёрларга, БМТ Низомига, шунингдек, асосий демократик қадриятларга зид бўлган ревизионистик баёнотлар ёки ҳаракатларни мутлақо номақбул деб ҳисоблаймиз ва уларни қоралаймиз», — дейилади Украина ТИВ шарҳида. «Бундай баёнотлар фонида Кэлин Жоржескунинг ўзини »мустақил« сиёсатчи сифатида кўрсатишга уринишлари бемаъни кўринади: у айтган тезислар Россия пропагандаси тезислари билан мутлақо ўхшашдир».
Руминия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Бухарест Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини ва Жоржеску «расмий ваколатларга эга эмаслиги, шунинг учун Руминия номидан гапира олмаслиги, балки шахсий мақомда иш юритиши»ни билдирди.
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Руминия президентининг такрорий сайлови май ойида бўлиб ўтади — биринчи тур 4 майда, иккинчиси 18 майда бўлиб ўтади. Ноябр ойидаги овоз бериш натижалари бекор қилинганидан кейин янги сайловлар санаси 8 январ куни мамлакат ҳукмрон коалицияси томонидан келишиб олинган эди. Руминия президенти Клаус Йоханнис ўз вориси аниқланмагунча ўз вазифасини бажаришда давом этади.
Коалицион ҳукуматдаги уч партия ҳам ягона номзод Крин Антонескуни қўллаб-қувватлаш бўйича дастлабки режаларини тасдиқлади, дея маълум қилди Миллий либерал партия. Шу йўл билан Руминиядаги Социал-демократик партия, Миллий либерал партия ва Венгрия демократик иттифоқи коалицияси ўта ўнг номзоднинг ғалабаси олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Кэлин Жоржеску ўта ўнг кучлар номзоди бўлиб қоладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Унинг сайловда иштирок этиши Конституциявий суднинг қарорига боғлиқ бўлиб, у сайлов кампаниясини ноқонуний молиялашда айбланиб четлатилиши мумкин, дея қайд этади Politico.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 13:02
-
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди
Ўзбекистон | 12:29
-
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:11
Мавзуга оид

14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди

11:30 / 06.05.2025