Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон
Аваз ота Мазаидов айни пайтда Фарғона давлат университети талабаси. Уч қизнинг отаси, 11 невара бобоси бўлган талабани кўпчилик университет ўқитувчиси деб ўйлайди. “Олий маълумотли бўлишнинг эрта, кечи йўқ. Болаликдаги орзумга 70 ёшимда эришдим”, – дейди у.

“Турмуш ўртоғим олий маълумотли бўлгани учун кўп баҳслашардик. Дипломим йўқлигидан унинг ёнида хижолат бўлардим. Кун келиб барибир талаба бўламан деб жиддий аҳд қилган эдим. Насибамиз қўшилган экан. Аввал юридик техникумини тамомладим. Энди эса Фарғона давлат университетининг “Юриспруденция” факултети 3-курс талабасиман.

Ҳар куни Қўқондан Фарғона шаҳрига қатнайман. Курсдош дўстларим невараларим қатори. Ўқишга келишда йўл-йўлакай ўзимга яқин курсдошларимни уйқудан уйғотиб машинамга солиб олиб келаман. “Аваз тоға” деб ҳазил қилишади доим улар. Курсдошларимни тўғри тушунаман.
Уч неварам ўзим қатори талаба. “ТошМИ”да ўқийдиган неварам ҳар доим бобожон жонингизни қийнаб шу ёшингизда ўқиб нима қиласиз, ўзимиз сизни боқиб оламиз дея кўп айтади. Унинг гапига жавобан бакалаврдан кейин ҳали магистратура, аспирантурада ўқишни аҳд қилганимни айтаман. Шундан кейин бу мавзу ёпилади. Соғ-саломат бўлсак, ўша кунга ҳам етармиз.

Хатим хунук бўлгани учун невараларим дарсларимни қилишда ёрдам беради. Ўтилган дарсларни дафтарга тушириб беришади.
Университетда кўпчилик ўқитувчи деб ўйлайди. Устозларнинг ўриндиғи юмшоқ бўлади-ку. Танаффус пайтида уларнинг жойига ўтириб олганимда ташқаридан эшикни очиб ўқув хонасига кирмоқчи бўлган талабалар мени кўриб ўқитувчи деб ўйлаб, узр сўраб чиқиб кетишади. Кулиб қўяман...
Ҳали-ҳануз ёдимда. 1-курсман. Ўқув йили бошланганида, биринчи дарсга кирганимда ўқитувчим қўлимдаги портфелни кўриб “комиссия келди” деб ўйлаб саросимага тушиб қолган. Кулгидан ўзимни тия олмаганман ўшанда”, — дейди Аваз ота Мазаидов.
Сарвар Зиёев, Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
-
Фронтдаги вазият: Россия пиёдалари Покровскка кира бошлади
Жаҳон | 16:02
Мавзуга оид

12:14 / 22.07.2025
Фарғона вилоятида "Нексия-3" жарликка ағдарилиб кетди, 18 ёшли бола ҳалок бўлди

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

21:00 / 01.07.2025