Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги биринчи кўринмас дрон ишга туширилди
Дрон ҳаво шарлари ёрдамида илгари етиб борилмаган баландликка кўтарилади. У учирилган жойидан юзлаб километр узоқликдаги вазифаларни бажара олади.

Фото: Landing Zones Canada
Landing Zones Canada компанияси дунёдаги биринчи кўринмас дрон — Eagle APDS’ни тақдим этди. Дрон стратосфера баландлигига эришиш учун ҳаво шарларидан фойдаланади. Ушбу инновацион қурилма деярли кўзга ташланмайдиган технологиялар, юқори самарадорлик ва кенг имкониятларни ўзида мужассам этган, у ҳарбий операциялар йўналишини тубдан ўзгартириши мумкин.
Eagle APDS ўзининг ноёб учириш тизими билан анъанавий дронлардан фарқ қилади. У стандарт парвоз усуллари ўрнига ҳаво шари ёрдамида осмонга кўтарилади, бу эса унга илгари етиб борилмаган баландликка чиқиш имконини беради.
Eagle’нинг асосий хусусиятларидан бири унинг ўзгарувчан қанотидир, улар ёрдамида товушдан тез учаётган дрон қисқа фурсатда секинлашиши мумкин. Бундай мослашувчанлик уни стратегик вазифалардан тортиб тактик ёрдамгача бўлган турли хил вазифаларни бажариш учун универсал воситага айлантиради.
Eagle APDS ҳам тўлиқ автоном, ҳам оператор бошқаруви остида учади. Бу, айниқса, вазиятга қараб талаблар ўзгарадиган ҳарбий операциялар учун жуда муҳим.
Стратосферада ишлашга мўлжалланган Eagle учириш нуқтасидан юзлаб километр узоқликдаги вазифаларни бажариш қобилиятига эга, шу сабабдан у узоқ муддатли миссияларга жуда мос. Яқинда ўтказилган синовлар ҳатто энг қийин иқлим шароитларида ҳам дроннинг ишончлилиги ва самарадорлигини тасдиқлади.
Eagle конструкцияси махфийликка эътибор қаратади. Дрон минимал радар сигнатурасига эга бўлиб, душман тизимлари уни пайқаши эҳтимоли кам. Натижада дрон душман ҳаво ҳудудидаги вазифаларни муваффақиятли бажариши мумкин.
“Eagle ҳарбий дронлар технологиясида янги мезон ўрнатмоқда. Унинг турли хил фойдали юкларни кўтара олиш ва оғир шароитларда самарали ишлаш қобилияти дронни бутун дунё бўйлаб ҳарбий операцияларда қўллаш учун ажойиб танловга айлантирмоқда”, — деди Ландинг Zones Canada Inc компаниясининг асосчиси ва бош директори Спенс Фрейзер.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

12:58 / 15.07.2025
"Москва-Сити"да ВТБ дронлар таҳдиди туфайли масофавий ишлашга ўтди

08:58 / 10.07.2025
Bloomberg: Россия санкцияларни четлаб ўтиш учун Хитой билан дронлар устида ишламоқда

11:41 / 09.07.2025