Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
У бунгача турли йилларда Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига раҳбарлик қилганди, бир неча ойлик танаффусдан кейин яна раҳбарлик лавозимига қайтди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Эркинжон Турдимов 1969 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент xалқ xўжалиги институтини тамомлаган. Мутаxассислиги бўйича иқтисодчи.
1991 йилдан банк тизимида фаолият бошлаган, 1995–1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт масалалар бўйича ўринбосари бўлган, 1996–2000 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Навоий вилоят бўлими бошқарувчиси сифатида ишлаган.
2000–2008 йилларда Xатирчи туманига ҳокимлик қилган. 2008 йилда бир муддат Қишлоқ ва сув xўжалиги вазирининг қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.
2008–2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими, 2016–2018 йилларда Сурxондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
2018 йил 13 июлдан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлай бошлаган, 2024 йил ноябрида саломатлиги туфайли лавозимини тарк этганди.
Сирдарё вилоятига 2022 йил 26 ноябрдан буён Акмалжон Маҳмудалиев раҳбарлик қилаётганди, у 2024 йил 16 январ куни инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025