АҚШ Олий суди TikTok тақиқланиши ҳақидаги қонунни кучда қолдирди
Судялар ўтган йили Конгрессда кўпчилик овоз билан қабул қилинган ва TikTok сотилиши ёки тақиқланиши кераклиги ҳақидаги қонун сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатишини бузмайди, деган қарорга келди.

Фото: Reuters
17 январ куни АҚШ Олий суди TikTok қисқа видеолар платформасини ByteDance компанияси томонидан сотилиши ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ ҳудудида тақиқланишини талаб қиладиган қонунни кучда қолдирди. Бу америкаликларнинг деярли ярми фойдаланадиган платформага катта зарба, деб хабар берди Reuters.
Судялар ўтган йили Конгрессда икки партиянинг катта кўпчилик овози билан қабул қилинган ва президент Жо Байден томонидан имзоланган қонун сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатишини бузмайди, деган қарорга келди.
TikTok Қўшма Штатлардаги энг машҳур ижтимоий медиа платформаларидан бири бўлиб, ундан 270 миллионга яқин америкаликлар фойдаланади, бу мамлакат аҳолисининг қарийб ярми.
Иш бўйича баҳслар давомида Адлия вазирлиги адвокати Элизабет Прелогар сўзларига кўра, Хитой ҳукуматининг TikTok устидан назорати АҚШ миллий хавфсизлигига «жиддий таҳдид» туғдиради, чунки Хитой америкаликлар ҳақида жуда кўп миқдордаги нозик маълумотларни тўплашга ва яширин таъсир ўтказишга интилади. Прелогарнинг таъкидлашича, Хитой ByteDance каби компанияларни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни яширин равишда топширишга ва Хитой ҳукумати кўрсатмаларига риоя қилишга мажбурламоқда. Хитой ҳукумати бу даъволарни рад қилиб келяпти.
2024 йил декабр ойида АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп Олий суддан ўзининг янги маъмуриятига «ушбу иш бўйича муаммоларни сиёсий ҳал этиш имкониятини» бериш учун қонунни бекор қилишни сўраган эди. Аммо Трамп TikTok платформасини «қутқариш»га ваъда берган бўлса-да, унинг кўплаб республикачи иттифоқчилари тақиқни қўллаб-қувватлади.
Энди TikTok 19 январ куни АҚШ ҳудудидаги иловасини ўчириб қўйишни режалаштирмоқда, бу компанияга берилган сўнгги муҳлат санаси эди.
Мавзуга оид

23:36
Украина ва АҚШ Жиддада музокараларни якунлади. Киев 30 кунга ўт очишни тўхтатишга рози бўлди

18:09
Трампни қўллаб-қувватлаган бизнес элита миллиардлаб доллар йўқотди

17:26
АҚШ маъмурияти мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилувчи» иловани ишга туширди

17:23