Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов БАА ташқи ишлар ва ички ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларининг бир қанча юқори мартабали расмийлари билан кўришди. Расмий релизга кўра, учрашувда икки мамлакат аҳолиси учун қулай шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилган.

Фото: ТИВ
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Бахтиёр Саидов 13 январь куни дастлаб БАА бош вазир ўринбосари ва ички ишлар вазири шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.
«Биз БАА ҳукуматининг давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибини илгари суриш йўлидаги доимий кўмагини қадрлаймиз. Учрашувда ҳамкорликнинг бир қанча муҳим масалаларини муҳокама қилдик ва икки мамлакат аҳолиси учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратдик», — дейилади хабарда.
БАА тарафи тарқатган хабарга кўра, томонлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари ва уларни кўплаб соҳаларда мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
«Бу икки давлат раҳбариятининг интилишлари, қарашлари ва жамиятларимизнинг умумий манфаатларини қўллаб-қувватлайди. Биз ҳозирги минтақавий ва халқаро вазиятдаги ўзгаришларни, минтақада тараққиёт ва ривожланишни таъминлаш учун барқарорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини муҳокама қилдик», — дейилади БАА бош вазири ўринбосари Сайф бин Заид X аккаунтидаги хабарда.
Шунингдек, Саидов Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи арафасида 13 январь куни ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам учрашган.
«Ўзбекистон ва БАА яқин ҳамкорлиги кундан кунга бойиб бормоқда. Бугунги кун тартибимиздан икки ва кўп томонлама алоқаларимизнинг энг долзарб мавзулари, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган режалар ўрин олди», — дейилади хабарда.
БАА ташқи ишлар вазирлигига кўра, вазирлар Абу-Дабида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама муносабатлар ва уларни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилган.
«Томонлар иқтисодиёт, савдо, сармоя, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, қайта тикланадиган энергия ва икки мамлакатнинг ривожланиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи соҳалар каби қатор соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқди.
Шайх Абдуллоҳ Бин Заид БАА Ўзбекистон билан мустаҳкам ва ривожланиб бораётган муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик йўлларини ривожлантиришга интилишини таъкидлади», — дейилади БАА ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

08:08
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

20:31 / 16.07.2025
Ўзбекистон энг хавфсиз давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

15:18 / 15.07.2025