Янги Сурияда террорчи ташкилотларга ўрин йўқ – Эрдўған
Туркия президенти Суриядаги воқеалар минтақада янги беқарорликка олиб келмаслигини таъминлашга ҳаракат қилишини айтди.

Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ироқ Курд минтақавий бошқаруви (KRAI) бош вазири Масрур Барзоний билан Анқарада учрашди.
Anadolu хабарига кўра, Эрдўған ва Барзоний аввалига яккама-якка учрашув ўтказган, сўнгра кенгайтирилган делегациялар форматида музокаралар бўлиб ўтган.
Эрдўған учрашувда минтақа барқарорлиги ва фаровонлигини оширадиган лойиҳаларни, айниқса, «Тараққиёт йўли» лойиҳасини амалга ошириш зарурлигини таъкидлаган. Туркиянинг ўлка билан алоқалари ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.
Эрдўған Суриядаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олиб, Туркиянинг Ироқ барқарорлиги ва хавфсизлигини сақлашга катта аҳамият беришини ва Суриядаги воқеалар минтақада янги беқарорликка олиб келмаслигини таъминлашга ҳаракат қилишини айтган.
Туркия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, янги Сурияда террорчи ташкилотлар ва уларга алоқадор унсурларга ўрин йўқ.
Аввалроқ, Ражаб Тоййиб Эрдўған парламентда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзолари билан мулоқот чоғида Суриядаги курд қуролли гуруҳлар ё қуролларини ташлайди ёки «кўмилади» деган эди.
Туркия АҚШ билан иттифоқдош Сурия демократик кучларининг (SDF) асосий таркибий қисми бўлган курд Халқ мудофааси бўлинмаларини (YPG) Туркияга қарши исён олиб бораётган Курдистон ишчилар партиясининг бир бўлаги деб билади.
Башар Асад ағдарилганидан кейин Анқара Сурия келажагида YPG гуруҳига ўрин йўқлигини таъкидлаб, уни тарқатиб юборишни талаб қилиб келмоқда. КИП – Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террор ташкилоти деб тан олинган.
Мавзуга оид

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

14:42 / 07.06.2025
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

15:50 / 04.06.2025