Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага Курск областидаги янги юриш нега керак?

Фото: Reuters
Украина қўшини Курск областида кескин фаоллашуви Россия армиясининг Донбассда давом этаётган юриши ва бу ҳудуддаги яна бир муҳим шаҳар, Украина қуролли кучларининг Покровск жанубидаги таянч пункти ҳисобланган Кураховони эгаллаши фонида рўй бермоқда. Украина қўмондонлиги ўз захираларини Россия ҳужумини қайтариш учун эмас, балки бутунлай бошқа йўналишда ҳужум қилиш учун юбориш қарорига нима сабаб бўлиши мумкин?
Сўнгги бир неча ҳафта давомида Россиядаги ҳарбий пабликлар украин қисмлари шимолий йўналишга олиб ўтилаётгани ва навбатдаги юришга тайёргарлик кўрилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатишди, бу хабарларда янги зарба йўналиши бўйича турли версиялар илгари сурилди.
Украина қуролли кучлари қўмондонлиги одатда бирор амалиёт бошлаганида ахборий сукунат режимини киритиб, украин нашрларидан бунга амал қилишни талаб этади. Аммо бу сафар Украина бош штабининг расмий хабарларида ҳам содир бўлаётган воқеалар кўламли сезилиб турибди.
«Курскда айни вақтда 42 та жанговар тўқнашув рўй берди», — дейилади 5 январ кунги ҳисоботда. Шу билан бирга, сўнгги вақтларда фронтнинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб турган Покровск йўналишида, Украина ҳарбий идораси маълумотларига кўра, кун давомида 36 та жанговар тўқнашув қайд этилган.
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирскийнинг янги йилнинг илк кунида Курск областига бориши, шунингдек, 5 январ куни Россия мудофаа вазири Юнус-Бек Евкуров шошилинч равишда Курскка йўл олиши ҳам эътиборга молик.
Айни вақтда украинлар Суджадан шимоли-шарқдаги Болшое Солдатское қишлоғи ва Бердин хутори томон ҳаракатланмоқда. Ушбу аҳоли яшаш манзиллари област маркази ва Курск АЭС жойлашган Курчатов шаҳрига олиб борувчи трасса бўйида жойлашган. Украина қуролли кучлари Суджа шаҳридан шимоли-ғарб ва шарқ томонда ҳам ҳужумга ўтгани хабар қилинган.
Биринчи зарбадан кейин жиддий натижалар йўқлигида украин қўмондонлигининг режаси қандай экани бўйича хулоса қилиш қийин, аммо воқеалар ривожланишда давом этмоқда.
Америкадаги урушларни ўрганиш институти (ISW) Украина қуролли кучлари Курск областида тактик ютуқларга эришаётганини ёзган.
Институт маълумоти 5 ва 6 январ кунлари эълон қилинган геолокация кадрларига асосланган. Улар Украина қуролли кучлари Суджадан шимоли-шарқда: Бердин жанубида, ундан ғарбдаги Русское Поречноеда ва ундан шарқдаги Новосотницкийда илгарилаган.
Таҳлилчилар қайд этишича, Россия мудофаа вазирлиги ва ҳарбий блогерлар Россия армияси украинларнинг механизациялашган гуруҳларининг Бердин ва Новосотницкий атрофидаги ҳужумларини қайтаргани ҳақида хабар қилганди.
Бундан ташқари, институт маълумотига кўра, 6 январ куни Россия кучлаи украинларнинг Суджа шимоли-шарқида ҳужумга ўтишидан Курск областининг бошқа қисмларидаги украин бўлинмаларига ҳужум қилиш учун фойдаланган. 5 январга оид геолокация хариталари россиялик ҳарбийлар Суджадан шимоли-ғарбда жойлашган Малая Локня ғарбига ҳужум қилаётганини кўрсатмоқда.
ISW Россия армияси, катта эҳтимол билан, 177-денгиз пиёдалари полкини Запорижжя области ғарбидан Курск областига олиб ўтганини қайд этган. РФ мудофаа вазирлиги баёнотида Курск областида «Каспий денгиз пиёдалари» дронлари ҳаракатланаётгани айтилган. 5 январга оид геолокация хариталари кўрсатишича, Украина қуролли кучлари, катта эҳтимол билан, қуруқлик амалиётини қўллаб-қувватлаш учун Курск области ичкарисидаги нишонларга зарбалар бермоқда.
2024 йил августида, Украина қуролли кучлари Курск областига бостириб кирганида, амалиётдан кўзланган мақсадлардан бири сифатида Россия армиясини Донецк областидаги юришдан чалғитиш экани келтирилганди. Бу вазифага фақат қисман эришилди.
Россия Курск областига Украина ҳудудидан каттагина қўшин олиб кетишига тўғри келди, очиқ манбаларга кўра — 55 минг ҳарбий хизматчи Курск фронтига жалб этилган, аммо Донбассдаги асосий йўналишда ҳам ҳужумлар тўхтаб қолмади. Аммо Москве ҳам беш ой давомида Курск области муаммосини ҳал этолмади.

Украина қуролли кучларининг ҳозирги фаоллашуви фронтнинг мазкур участкасидаги мавжуд нисбий мувозанатни бузиш, Курск областидаги бошқа йирик аҳоли яшаш манзилларига жиддий таҳдидлар яратиш ва Россия қўмондонлигини бу йўналишда янада каттароқ захираларни ўтказишга мажбурлашга уринишдек кўринмоқда.
Агар режа чиндан ҳам шундай бўлса ва бунга эришилса, Россия томони учун асосий муаммо — бу захираларни қаердан олиш масаласи бўлиши мумкин. Россиянинг «Север» қўшинлар гуруҳининг асосий кучлари Харкив областидаги чегара жанглари билан банд қилинган, бошқалари Брянск ва Белгород областларида эҳтимолий хавфли йўналишларда ушлаб турилиши талаб этилади.
Аммо агар Украина қуролли кучларининг Курск областидаги янги юриши муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, Украина қўмондонлиги учун ҳам ёқимсиз саволлар туғилиши мумкин, айниқса, Донбасс ҳудудидаги фронтни барқарорлаштиришнинг имкони бўлмаётгани ҳисобга олинса.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44
-
Туркия ва АҚШ Исроилдан Сурияга ҳужумларни тўхтатишни сўради
Жаҳон | 22:19
Мавзуга оид

18:35
Трамп Украинага қурол ваъда қилди, аммо уни ким ва қандай етказиб бериши — тушунарсиз

17:35
NYT Курск областида оккупациядан кейинги ҳаёт ҳақида репортаж тайёрлади

11:15
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди

11:05