Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия БРИКС аъзосига айланди
Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Ташкилотга раислик қилаётган Бразилия томонига кўра, ушбу мамлакатнинг гуруҳга қўшилиши Глобал Жануб билан ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатади.

Фото: РИА Новости
Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлганини маълум қилди. Қарор ташкилотга аъзо барча давлатлар томонидан маъқулланди, деб хабар беради дипломатик идора.
Қайд этилишича, Индонезияни БРИКС аъзолигига қабул қилиш қарори 2024 йилда мамлакатда ўтказилган президентлик сайловлари ва янги ҳукумат шакллантирилганидан кейин қабул қилинган. Бразилия ТИВ ушбу давлатни аҳоли сони ва иқтисодининг катталиги бўйича жануби-шарқий Осиёдаги асосий мамлакатлардан бири деб атади. Идоранинг таъкидлашича, Индонезиянинг БРИКСга қўшилиши Бразилия учун раислик давридаги устувор йўналишлардан бири бўлган Глобал Жануб билан ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатади.
БРИКС — иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. 2001 йилда британиялик иқтисодчи Жим Онил жаҳон иқтисодини ўрганиш жараёнида бир гуруҳ катта давлатларда иқтисодий тизимли ўсишга эътибор бериб, шартли равишда БРИКС деб атайди (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой). 2010 йилда бунга ЖАР қўшилди, бугун ташкилотда тўққизта давлат бор.
2023 йил 23 август куни ЖАР президенти Сирил Рамапоса Аргентина, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликларига тўлақонли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиш таклифи билдирилганини маълум қилганди. Кейинроқ Аргентина БРИКСга қўшилишдан бош тортган.
Ўтган йили эса Мянма БРИКСга қўшилиш ниятида эканини маълум қилган бўлса, Саудия Арабистони БРИКСга аъзолик таклифини рад этган эди. Ўз навбатида октябр ойида Қозоғистон ҳам БРИКС аъзоси бўлишдан бош тортган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина ва Россия делегациялари шу ҳафта Истанбулда учрашиши кутилмоқда
Жаҳон | 21:43
-
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38
-
Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди
Жаҳон | 21:28
-
Хитойда ишга боришни истамайдиганлар учун клиника очилди
Жаҳон | 20:55
Мавзуга оид

21:28
Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди

21:16 / 21.07.2025
Индонезия полицияси чақалоқ савдогарлари тармоғини фош қилди

19:57 / 20.07.2025
Индонезияда бортида 280 киши бўлган паром ёниб кетди (видео)

22:49 / 07.07.2025