Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple суҳбатларни махфий тинглаш бўйича даъвогарларга пул таклиф қилмоқчи
Apple компанияси ўзининг баъзи қурилмалари фойдаланувчилар суҳбатини рухсатсиз «тинглагани ва ёзиб олгани» ҳақидаги даъвони ҳал қилиш учун 95 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Фото: Getty Images
Технология гиганти ўзининг виртуал ёрдамчиси Siri орқали мижозларнинг суҳбатларини тинглаганликда айбланган эди, деб ёзди BBC. Даъвогарлар, шунингдек, овозли ёзувлар реклама берувчилар билан «баҳам кўрилганини» даъво қилмоқда. Ўз навбатида реклама берувчилар суҳбатлардаги сўзлардан контекст реклама мақсадида фойдаланган.
Асосий даъвогар Фумико Лопес сўзларига кўра, компания унинг қизи билан бўлган суҳбатни махфий ёзиб олган. Суҳбатда баъзи маҳсулотлар, жумладан Air Jordans кроссовкалари тилга олинган. Шундан сўнг, уларга шу мазмундаги рекламалар кўрсатилган.
Apple барча айбловларни рад қилмоқда. Шундай бўлса-да, компания даъвогарлар билан келишиб олишни маъқул кўрган. Чунки, эҳтимолий суд жараёни бундан анча катта тўловга олиб келиши мумкин.
Суд ҳужжатларига кўра, энди Қўшма Штатларда яшаган ҳар бир даъвогар 2014 ва 2019 йиллар оралиғида эгалик қилган ва Siri ёрдамчиси бўлган ҳар бир қурилма учун 20 долларгача олиши мумкин. Бундай ҳолда, адвокатлар умумий тўловнинг 30 фоизини олади, бу 30 миллион доллардан озроқдир.
Apple компаниясининг 2024 йил 28 сентябргача бўлган уч ойлик даромади 94,9 миллиард долларни ташкил этган.
Apple сўнгги йилларда бир нечта суд жараёнларига дуч келди.
2024 йил январ ойида компания АҚШ ҳудудида iPhone смартфонларини қасддан секинлаштиргани учун 500 миллион долларлик даъво пулини тўлашни бошлади.
Март ойида компания Буюк Британиянинг Норфолк округи кенгаши томонидан олиб борилган умумий даъво бўйича 490 миллион доллар тўлашга рози бўлди.
Ноябр ойида эса Британиянинг истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ташкилоти Apple ўзининг iCloud хизмати орқали мижозларни алдаганликда айблаб, жамоавий даъво қўзғатди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22
-
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўзбекистон | 22:40
-
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?
Жаҳон | 22:31
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
Мавзуга оид

21:23
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:16