Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
2024 йил 11 ойи якунлари бўйича Хитой ва Ўзбекистон савдо айланмаси ҳажми 12,34 миллиард долларни ташкил қилган.

Фото: Getty Images
Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 5,9 фоизга ошди. Бу маълумотлар Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси томонидан 2024 йил 11 ойи якунлари бўйича тақдим этилган, деб хабар берди 24.kg.
Департамент маълумотларига кўра, январдан ноябргача Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 85,58 миллиард долларга етган.
Хитойнинг Қозоғистон билан савдо айланмаси 8,7 фоизга, Қирғизистон билан 11 фоизга, Туркманистон билан эса 0,4 фоизга ошган.
Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми 3,3 фоизга (12,34 миллиард долларгача), Тожикистон билан 1,6 фоизга (3,55 миллиард долларгача) камайган.
Марказий Осиё давлатларидан Хитойга импорт 7 фоизга ошган (27,3 миллиард долларгача).
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025