Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди: қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди
Қурилма уйда қуш боқадиганлар учун идеал ёрдамчи бўлиши мумкин, аммо унинг баҳоси янги iPhone нархига тенг.

АҚШда уйда боқиладиган қушлар ва уларнинг эгалари ҳаётини осонлаштиришга мўлжалланган янги технология тақдим этилди, деб ёзмоқда NewAtlas. Reli Birddy — дунёдаги биринчи ақлли қафас бўлиб, унда турли хил ёритиш мосламалари, ўз-ўзини тозалаш тизими, дон ва сувни автоматик узатиш функциялари мавжуд.
Тўртта ғилдиракли оёқлардан иборат Reli Birddy қафаси йирик ўлчамлари билан ажралиб туради —82×46×180 сантиметр. Қафас рамкаси пўлатдан ясалган, олд ва ён томонларида эшикчалар бор. Қафас ичидаги ақлли қурилмаларнинг барчаси қушлар тегмайдиган қилиб жойлаштирилган. Қути ташқарисида уни бошқаришга мўлжалланган циферблат жойлашган. Бундан ташқари қафасни 16 тилда ишлайдиган махсус илова ёрдамида смартфондан бошқариш мумкин. Тизим Bluetooth ва Wi-Fi’га тез уланади.
Ақлли қафаснинг биринчи фишкаси унинг ёритгичларида. Кун ботгандан кейин қафас ичи шундай ёритиладики, қушларнинг ўзи қафасга қайтиб келади.
Иккинчи хусусияти — ўз-ўзини тозалаш тизими ва ақлли дозаторлар. Тозалаш тизими автоматик равишда қуш ахлатини лотокка йиғади, унга дезинфекция билан ишлов беради ва токи уй эгаси олиб кетмагунча уни беркитиб қўяди. Дозаторлар дон пўстлоғини ажратиб, қушларга мағзини қолдиради, қотиб қолган сувни филтрлайди, сўнг емишларнинг барчасини жониворлар охурига жадвал бўйича солади. Шу тариқа қафасга тозалаш воситалари керак бўлмайди, озуқа ҳам тежалади.
Ақлли қурилманинг ягона камчилиги — нархи қимматлигида. Reli Birddy’ни ҳозир 599 долларга олиш мумкин, аммо кейин нарх 899 долларга кўтарилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025