Талабалар учун қўшимча автобус ҳамда поезд қатновлари йўлга қўйилади
Қишки таътил бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳридан ҳудудларга жўнаб кетадиган 118 мингга яқин талабанинг уйига хавфсиз етиб бориши ва қайтиб келиши учун амалий чоралар кўрилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири раҳбарлигида талабаларнинг қишки таътил даврида доимий яшаш жойига жўнаб кетиши ҳамда таътил даврини мазмунли ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда талабаларнинг қишки таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларнинг таътилни ўз оилалари даврасида ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд қилинишича, қишки таътил бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳридан ҳудудларга жўнаб кетадиган 118 мингга яқин талабанинг ўз уйига хавфсиз етиб бориши ва қайтиб келиши учун Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида амалий чоралар кўрилади.
Жумладан, 26 декабрга қадар, эҳтиёжга кўра Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда қўшимча автобус ҳамда поезд қатновлари йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳридан ҳудудларга бир йўналишда жўнаб кетиш истагини билдирган талабалар сони 40 нафардан ошганда, Транспорт вазирлиги томонидан автобус қатнови ташкил этилади.
Аввалроқ, талабалар учун 50 фоиз чегирмага эга имтиёзли авиа ва темирйўл чипталари сотилиши эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонликлар даромадининг қанча қисмини кредит ёпишга сарфлашяпти?
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

12:59 / 20.05.2025
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони айтилди

09:56 / 18.05.2025