Фарғонадаги ёнғинда 1 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди — фоторепортаж
Kun.uz мухбири Фарғона шаҳридаги портлаш юз берган жойда бўлиб турибди. 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши жароҳатланган. Яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди. Ҳодиса жойида автомобиллар, ўнлаб бинолар ва АЁҚШга жиддий зарар етган. ФВВга кўра, суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараёнлар бузилиб, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Фото: Kun.uz
Фарғона шаҳри марказидаги бензин ва газ қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш ва ёнғин оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши тан жароҳати олди. Яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратида. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Ҳодиса 17 декабр куни соат 13:43 да Фарғона шаҳар Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШда содир бўлган. Суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларнинг бузилиши ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани оқибатида чақнаш содир бўлган, шундан сўнг ёнғин чиққан.
Қутқарувчилар воқеа жойига соат 13:47 да етиб боргани, 14:02 да ёнғинни ўраб олиб, 14:12 да батамом ўчиргани айтилмоқда.
Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, портлаш оқибатларидан акс эттирувчи суратларни тақдим этди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:44
Ерости газ қувури сабаб хонадон портлаб кетди. Зарар қоплаб бериладими?

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025