Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Туркияда одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонлик мамлакат Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қайтарилди.

Фото: Kun.uz
Бош консулхона маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ҳ.Ф. ўз аризасида яқин қариндоши М.А. уни Туркиянинг Мугла вилоятидаги The Pera Hotel Marmaris меҳмонхонасида зўрлик билан ушлаб турганини маълум қилган.
Бош консулхона ва Туркиянинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ҳолат мурожаатчи айтганидек бўлиб чиқди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида Ҳ.Ф. озод этилди ва Истанбулга олиб келиниб, хавфсиз жойга жойлаштирилди.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолатга алоқадор бўлган ва Туркияда одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ватандош Ҳ.Ф. эса шу йил 15 ноябр куни Ўзбекистонга қайтарилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ватандошлардан хорижга ишга боришда ниҳоятда эҳтиёт бўлишни, фирибгар ва жиноятчиларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликни сўради. Агар қийин вазият юзага келса +905535411717 (24/7) телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

09:24 / 18.06.2025
Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

00:30 / 27.05.2025