Жаҳон | 23:31 / 25.11.2024
3912
2 дақиқада ўқилади

«Иккинчи Ой» номини олган астероид 2055 йилга бориб Ердан узоқлашади

Айни вақтда 2024 РТ астероиди Ердан 3,2 миллион километр узоқликда — бу Ойгача бўлган масофадан тўққиз баробар кўп демак.

Фото: CNN

2024 PT астероиди Қуёш томон ҳаракатланишни бошлайди ва 2055 йилга бориб Ердан узоқлашади. Бу ҳақда NASA маркази маълумотларига таяниб, FoxNews хабар берди.

Сентябр ойида гравитацион тортишиш натижасида Ер 2024 RT астероидини «тутиб олиши» тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда астероид 25 ноябрга қадар Ер атрофида худди кичик Ой каби вақтинча айланиши айтилган эди.

Қайд этилишича, айни вақтда 2024 РТ астероиди Ердан 3,2 миллион километр узоқликда — бу Ойгача бўлган масофадан тўққиз баробар кўп демак. У сайёранинг тортишиш куч доирасига тушадиган даражада Ерга яқин келмади.

Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, объект узоқ йиллар олдин астероид билан тўқнашув туфайли Ой юзасидан ажралиб чиққан улкан тош бўлаги бўлиши мумкин.

У январ ойида Ерга охирги марта 1,7 миллион километргача яқин келади ва шундан сўнг астероидни Қуёшнинг гравитацион кучи ўзига тортиб кетади. Диаметри 10 метрни ташкил этадиган объект бўлгани боис оддий кўз билан уни кузатиш имконсиз.

Аввалроқ хитойлик олимлар Ерни хавфли астероид зарбаларидан ҳимоя қилишнинг янги усулини топганди. Уларнинг таъкидлашича, астероидларнинг Ер билан потенциал тўқнашуви юз бериши мумкин бўлган айрим вазиятларда фақатгина ядро қуроли фалокатнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

Мавзуга оид