Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
ХХРга визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган давлатлар сони 38 тага етмоқда. Шунингдек, ушбу давлатлар фуқароларининг мамлакатда визасиз қолиш муддати икки баробарга — 30 кунгача оширилади.
Хитой халқаро туризм ва иш сафарларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида Япония ва дунёнинг яна саккизта мамлакати фуқароларига визасиз режимни жорий этади, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йил 30 ноябрдан 2025 йил 31 декабргача Болгария, Руминия, Хорватия, Черногория, Шимолий Македония, Малта, Эстония, Латвия ва Япония фуқароларининг мамлакатга визасиз киришига рухсат берилади. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лин Цзяннинг маълум қилишича, ушбу давлатлар фуқароларининг мамлакатда визасиз қолиш муддати икки баробарга — 30 кунгача оширилади.
Бу Хитойнинг бир томонлама визасиз сиёсати доирасини 29 та давлатдан 38 тагача кенгайтиради.
Аввалроқ Хитой 2025 йил 31 декабрга қадар амалда бўладиган дастур доирасида Словакия, Норвегия, Финландия, Дания, Исландия, Андрорра, Монако, Лихтенштейн ва Жанубий Корея фуқароларининг мамлакатга визасиз киришга рухсат берганди.
Таъкидланишича, бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатга келадиган туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 2019 йилда, коронавирус пандемиясига қадар Хитойга 49,1 миллионга яқин турист ташриф буюрган. 2024 йилнинг дастлабки етти ойида эса туристлар сони 17,25 миллион нафарни ташкил этган. Биринчи ярим йилликда визасиз ташриф дастурига киритилган давлатлардан 8,5 миллион турист келган. Бу Хитойга келаётган жами туристлар оқимининг 58 фоизи демак, шунингдек, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

16:41 / 25.06.2025
Эрон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз режим жорий этилиши мумкин - элчихона

18:58 / 06.06.2025
Трампнинг сиёсати туфайли АҚШ туризм саноати 12,5 млрд доллар йўқотади

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

17:29 / 13.05.2025