Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлигига АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 30 кунлик визасиз кириш режими жорий қилиш ҳамда ўзбекистонликлар учун АҚШга виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлашни топширди. ТИВ 3 ой ичида ушбу масала якуни бўйича таклиф киритиши керак.

2025 йил 15 май куни Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини кенгайтиришга доир президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан республика ҳудудларига туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида 2025 йил 1 июндан бошлаб Баҳрайн қироллиги, Кувайт давлати ва Умон султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
Фармонга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги уч ой муддатда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Озарбойжон давлатлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига ички ҳужжат ёки ID-карта, шу жумладан, 16 ёшга тўлмаган фуқароларга «киндер паспорт» билан 30 кунгача кириш режимини жорий қилиш юклатилди.
Шунингдек, ТИВ Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШга виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш топширилди. Вазирлик 3 ой ичида ушбу масала якуни бўйича таклиф киритиши керак.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда маҳаллий ҳокимларни Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия, Хитой, Япония, Корея, Индонезия, Малайзия ва Кўрфаз араб давлатларидан хорижий туристларни кўпайтириш мақсадида тегишли ҳудудларга бириктириш топширилди.
Маҳаллий ҳокимликлар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан бирга ўзларига бириктирилган ҳудудлар билан туризм соҳасида алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳудудий дастурларни белгиланган тартибда тасдиқлаши керак.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
-
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди
Жамият | 00:08
Мавзуга оид

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

20:04 / 03.06.2025
АҚШ Суриядаги 7 та ҳарбий базасини ёпади

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

16:45 / 03.06.2025