Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
Тадқиқотчилар ўрганишлар давомида Ернинг табиий йўлдошида вулқон фаоллиги миллиардлаб йиллар давом этганини аниқлади.

Фото: Xinhua/Shutterstock
Хитойнинг «Chan’e-6» миссияси Ойнинг орқа томонидан олиб келган тупроқ намуналарини ўрганган олимлар Ернинг табиий йўлдошида вулқон фаоллиги миллиардлаб йиллар давом этганини аниқлади. Бу ҳақда Science ва Nature журналларида сўз боради.
Таҳлиллар 4,2 миллиард йил олдинги қадимий лавалар отилишидан нисбатан «ёш» — 2,8 миллиард йил олдинги лаваларгача бўлган даврда Ой юзасида мунтазам геологик ўзгаришлар содир бўлиб турганини кўрсатди.
«Chan’e-6» Ерга қарийб икки килограмм Ой тупроғи билан қайтган эди. Биринчи космик аппарат — «Чанге-4» 2019 йилда қўнишни амалга оширганди.
Тупроқ намуналари Ойдаги энг қадимий ва йирик кратерлардан бири бўлган Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасидан тўпланган. Олимлар юпқа Ой чанги турли геологик даврларга тегишли зарралардан иборат эканини аниқлади. Уларнинг айримлари 2,83 миллиард йил олдин отилган лавадан ҳосил бўлган бўлса, қолганлари — 4,2 миллиард йил олдинги даврга тегишли.

«Мунтазам микрометеорит зарбалари ва юқори энергияли қуёш зарралари қояларни парчалаб, уларни чангга айлантиради ҳамда атмосферасиз юза бўйлаб сочиб юборади», — дейди Хитой Фанлар академияси петрологи И-Ган Сюй.
«Ушбу маълумотлар яна бир бор Ойнинг орқа томони табиий йўлдошни фаол геологик тарихи изларини яшириб келаётган ноёб ҳудуд эканини исботламоқда. Тўлқинлар синхронизацияси туфайли уни Ердан кузатиш имконсиз, шунинг учун бундай намуналарни ўрганиш космосни тадқиқ этишда муҳим қадамдир», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги тадқиқотлар давомида Ойнинг орқа қисмидаги бирламчи мантия намуналарида пироксенлар ва оливинлар – кам миқдорда калцийга ва кўп миқдорда темирга эга зич минераллар аниқланган эди. Мутахассисларнинг фикрича, бу жинслар дастлаб юқори мантия таркибига кирган, бироқ метеоритлар тушиши натижасида сиртга отилиб чиққан.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Ўзбекистон | 13:46
-
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40
-
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади
Ўзбекистон | 13:39
-
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келаётгани айтилди
Ўзбекистон | 13:20
Мавзуга оид

00:05 / 07.06.2025
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025