Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
Бугун соат 08:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 2-уй қаршисида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Lacetti русумли транспорт воситаси ёниб кетди.
2024 йилнинг 12 ноябр куни соат 08:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 2-уй қаршисида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025