Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рада сафарбарлик тезлиги секинлашиши билан боғлиқ муаммо ҳақида маълум қилди
Олий Рада Мудофаа қўмитаси котиби Роман Костенконинг сўзларига кўра, Украина собиқ бош қўмондон Залужний илгари таклиф қилганидек, яна ярим миллион одамни сафарбар қилиши керак ва «ҳеч қандай шароитда» «чўкиш»га йўл қўйиб бўлмайди.

Фото: Украина Қуролли кучлари
Киев яна 500 минг кишини сафарбар қилиши керак, мамлакатда сафарбарлик даражасининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, деди Олий раданинг Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси котиби Роман Костенко 2 ноябр, шанба куни кечқурун. «Сентябр ойида сафарбарлик пасайишни бошлади. Умуман олганда, сафарбарлик камайиши тенденцияси кузатилмоқда ва биз бунга ҳеч қандай шароитда йўл қўя олмаймиз», деди депутат Страна.ua нашрига.
Унинг сўзларига кўра, бу катта муаммога айланиши мумкин ва кейин «вазиятни тўғирлаш» имкони бўлмаслиги мумкин. «Эсингизда бўлсин, (Украинанинг собиқ бош қўмондони Валерий) Залужний бизга 500 минг киши керак, деганди. Бундай кўрсаткич долзарбдир», деб таъкидлади Костенко.
Аскарларнинг етишмаслиги туфайли Украина Қуролли кучлари тобора кўпроқ ҳудудларни йўқота бошлади; октябр 2022 йилнинг иккинчи ярмидан бери Украина учун энг муваффақиятсиз ой бўлди. Киев томонидан сафарбарлик суръатларини тезлаштиришга қўшимча омил Россия армиясининг Шимолий Корея аскарлари билан тўлдирилганлиги ҳақидаги маълумот бўлди.
Зеленский хорижликларга Украина ҚКда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди
Украина президенти Володимир Зеленский хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакат қуролли кучларида офицерлик лавозимларида хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида хабар берилди.
10 октябр куни Украинанинг олий қонун чиқарувчи органи якуний ўқишда қонунни қабул қилди, унга кўра хорижликлар шартнома асосида ҳарбий хизматни нафақат оддий ва сержант, балки офицер сифатида ҳам ўташи мумкин.
Гап, хусусан, Украина ҚК, Давлат махсус транспорт хизмати ва Украина Миллий гвардияси ҳақида кетяпти.
УҚКда офицерлик лавозимларига чет элликларни ёллашга рухсат берувчи Украина қонуни улар «украинларни фаолроқ тугатиши» учун зарур, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Telegramʼдаги каналида.
«Хорижий қўмондонлар украинларни гўшт қиймалагичларга ташлаб, фаолроқ тугатишлари учун. Акс ҳолда, украиналик украиналикка ачинади ва уни ўлимга юбормайди. Зеленскийга бунинг учун ҳеч ким пул тўламайди», — деди дипломат.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

18:39 / 15.07.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди

09:44 / 10.07.2025
Хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берилди

16:44 / 16.04.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 6 августгача узайтирилди

10:01 / 04.03.2025