Жаҳон | 18:47 / 29.10.2024
2759
5 дақиқада ўқилади

Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?

Фото: AP

Йирик халқаро иқлим конференцияси бу йил 11-22 ноябр кунлари Озарбойжоннинг Боку шаҳрида ўтади. COP29’да “Янги ҳамкорлик миқдорий мақсадлари” қабул қилиниши режалаштириляпти. У ривожланаётган давлатларга молиявий пакетларни қандай тақсимлаш ҳақида бўлади.

COP29 ҳақида

Бундан 29 йил олдин давлатлар йиғилиб иқлим ўзгаришининг ёмон таъсирини камайтириш учун илк халқаро конференцияни ўтказишган. Шундан бери бу анъана давом этиб келяпти. Бу йилги Халқаро конференция 11-22 ноябр кунлари Озарбойжоннинг Боку шаҳрида ўтказилади. 2023 йил Дубайда ўтган COP28’да “БАА келишуви” тузилганди. Унда ривожланаётган давлатларга қанча молиявий ёрдам бериш муҳокама қилинган. COP29’да эса шу келишувнинг молиявий тақсимоти бўлиши керак.

COP29 муҳокама режалари

COP29’да ҳам ривожланаётган давлатлар иқлим режалари қайта кўриб чиқилади ва уларга молиявий қандай ёрдам бериш бўйича аниқ режалар муҳокама қилинади. Шунингдек, “Янги ҳамкорлик миқдорий мақсадлари” келишуви қабул қилиниши кутиляпти. Унда иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ривожланаётган давлатларга миллиардлаб эмас, триллионлаб ёрдам кўрсатилиши белгиланиши мумкин.

Шу билан бирга ким қанча ёрдам бериши кераклиги, молиялаштиришнинг қандай шакллари (қарзлар ёки грантлар) ва маблағлардан қандай фойдаланиш борасида келишувлар кутилади.

COP28ʼда нималар муҳокама қилинган эди?

COP28 саммити 2024 йилнинг 30 ноябрдан 12 декабргача Дубай шаҳрида бўлиб ўтганди. Саммитда иқлим ўзгаришидан қийналаётган давлатлар учун 420 миллион доллар ажратиш масаласи кун тартибига чиқиб, уларнинг қарзидан воз кечиш сўралганди. 100 га яқин давлат тикланадиган энергия манбаларини 3 баробар оширишга ваъда берганди. 50 та нефт ва газ компаниялари эса 2050 йилгача сайёрани иситувчи газлар чиқаришни тўхтатишга рози бўлишган.

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ривожланаётган мамлакатларга глобал исишга қарши курашда ёрдам берадиган Яшил иқлим жамғармасига 3 миллиард доллар ажратишни эълон қилган.

Шунингдек, COP28 музокаралари президенти Султон Ал-Жобир мамлакатлардан ҳавога ташланадиган чиқиндини катта миқдорда қисқартириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини 3 баравар ва энергия самарадорлигини 2 баравар ошириш учун биргаликда ишлашга ваъда беришни сўраганди.

COP нима?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича ҳар йили бўладиган халқаро конференциялари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим Ўзгариши бўйича Доиравий Конвенцияси (United Nations Framework Convention on Climate Change (UNFCCC) асосида ўтказилади. UNFCCC’нинг Томонлар конференцияси, яъни COP (Conference of the Parties) – 1995 йил 28 март–7 апрел кунлари илк марта Берлинда бўлган.

Ўшандан бери COP ҳар йили (2020 йил пандемия сабаб қолдирилган) Киото протоколи бўйича музокаралар олиб бориш учун давлатларни бир жойга йиғади. Протоколда иқлим ўзгаришига қарши курашда эришилган ютуқларни баҳолаш, ривожланган давлатларнинг иссиқхона газларини қисқартириш бўйича ҳуқуқий мажбуриятлари белгиланган.

UNFCCC’нинг олий бош органи COP ҳисобланиб, у конвенцияга аъзо давлатлар вакиллари ва аккредитациядан ўтган кузатувчилардан иборат. Улар UNFCCC ва COP қабул қиладиган ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини кўриб чиқиш ва конвенцияга амал қилишда кўмаклашиш учун зарур қарорларни қабул қилади. COP’нинг якуний матни томонлар розилиги билан ёзилади.

COP’инг энг муҳим йиғилишларидан бири 1997 йил Япониянинг Киото шаҳрида ўтказилган. Ўшанда саноат газлари бўйича Киото протоколи тузилган ва мамлакатларга илк маротаба иссиқхона газларини камайтириш бўйича мажбурият юкланган. Саноати ривожланган аксар мамлакатлар ва марказий Европадаги давлатлар 2008–2012 йиллар оралиғида иссиқхона газларини 1990 йилдаги даражадан ўртача 6-8 фоизга туширишга келишиб олган. Қўшма Штатлар ҳам ўзининг умумий газларини 1990 йилдаги даражадан ўртача 7 фоизга камайтириши керак эди. Бироқ Клинтон имзолаганидан кейин Конгресс шартномани ратификация қилмаган. Буш маъмурияти эса протоколни 2001 йилда очиқчасига рад этган.

Саммитнинг асосий мақсади – давлатларга иқлим 1,5C дан исиб кетмаслиги учун мажбурият юклаш. Ҳозир глобал ҳарорат 1,1C да. Бу 2022-2026 йилларда 1,1-1,7C оралиғида бўлиши прогноз қилинган. 1,8C дунёнинг ярим аҳолиси учун хавфли намлик ва иссиқ дегани.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!