Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
Жорий йил охирига бориб у 100 триллион АҚШ долларидан ошиб кетиши ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизини ташкил этиши кутилмоқда ва 2030 йилга бориб ЯИМ 100 фоизига яқинлашади.

Фото: AFP/Getty Images
Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) таҳлилчиларининг айтишича, глобал давлат қарзи жуда юқори даражада чиқди.
«Жорий йил охирига бориб у 100 триллион АҚШ долларидан ошиб кетиши ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизини ташкил этиши кутилмоқда ва 2030 йилга бориб ЯИМ 100 фоизига яқинлашади. Бу 2019 йилга нисбатан, яъни пандемиядан олдинги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10 фоиз кўпдир», дейилади ХВЖ баёнотида.
ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, вазият ноаниқ бўлса-да (мамлакатларнинг учдан икки қисми давлат қарзини барқарорлаштириши ёки камайтириши кутилмоқда), келажакдаги қарз даражаси ҳатто прогнозлардан ҳам ошиб кетиши мумкин.
«Уни барқарорлаштириш ёки қисқартириш учун ҳозир прогноз қилинганидан кўра кўпроқ бюджет тузатишлари талаб қилиниши эҳтимоли катта», деб таъкидлайди жамғарма мутахассислари.
Улар сиёсатчиларга пул курсини юмшатиш циклидан фойдаланган ҳолда ўсиш ва заиф оилаларни ҳимоя қилувчи пухта ишлаб чиқилган фискал сиёсат билан қарз хатарларига қарши туришни тавсия қилмоқда.
ХВЖ ҳисоботида айтилишича, кўплаб мамлакатларнинг молиявий истиқболлари учта сабабга кўра кутилганидан ёмонроқ бўлиши мумкин: харажатларга эҳтиёжнинг ортиши, қарз прогнозларининг оптимистик мойиллиги ва номаълум қарзларнинг катта миқдори.
«Бундан ташқари, мамлакатлар аҳолининг қариши ва соғлиқни сақлаш масалаларини ҳал қилиш, яшил иқтисодиётга ўтиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш, шунингдек, геосиёсий кескинлик кучайиши сабабли мудофаа ва энергия хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ маблағ сарфлаши керак», деб таъкидлайди ХВЖ.
«Ўта ноқулай сценарийда жаҳон давлат қарзи уч йил ичида ялпи ички маҳсулотнинг 115 фоизини ташкил қилиши мумкин, бу жорий прогноздан деярли 20 фоиз пунктга юқори», дейилади баёнотда.
Жамғарма таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, мамлакатларнинг учдан икки қисмида қарз барқарорлашади ёки камаяди, аммо қарз юки ҳали ҳам пандемиягача бўлган даврга нисбатан кутилганидан анча юқори.
АҚШ, Буюк Британия, Бразилия, Франция, Италия ва Жанубий Африка каби мамлакатларда давлат қарзи ўсишда давом этиши кутилмоқда.
Марказий Осиё давлатларидан олинган статистик маълумотларга кўра, жорий йил бошида Қозоғистон энг кўп давлат қарзига эгалиги (59,8 млрд доллар), Тожикистон (3,6 млрд доллар) нисбатан энг камига эгалиги аниқланган.
Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати бўйича Туркманистон қарзи (5 фоиз) энг қулай ҳолатда, давлат қарзининг ЯИМга нисбатан энг юқори нисбати Қирғизистонда (45,2 фоиз) қайд этилган.
Умуман олганда, 2024 йил 1 январ ҳолатига Марказий Осиё давлатларининг давлат қарзи қуйидагича:
- Қозоғистон – 59,8 млрд доллар, ЯИМнинг 23 фоизи;
- Ўзбекистон – 34,9 млрд доллар (29,6 млрд доллар – ташқи, 5,3 млрд доллар – ички қарз), ЯИМ 34,4 фоизи.
- Қирғизистон – 6,2 млрд доллар (4,6 млрд доллар – ташқи, 1,6 млрд доллар – ички), ЯИМ 45,2 фоизи;
- Туркманистон - 3,8 млрд доллар, ЯИМ 5 фоизи;
- Тожикистон – 3,6 млрд доллар (3,2 млрд доллар – ташқи қарз, 0,4 млрд доллар – ички қарз), ЯИМ 30,2 фоизи;
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

09:44 / 11.04.2025
АҚШнинг давлат қарзи чегараси яна оширилади

15:39 / 27.02.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

14:10 / 27.02.2025
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг вазифалари белгиланди

16:15 / 25.12.2024