Жаҳон | 11:15 / 02.10.2024
2583
2 дақиқада ўқилади

Флоридада “Ҳелен” тўфони сабаб сув босган гаражда Tesla автомобили ёниб кетди

Штат ҳукумати электромобиллар шўр сувда ёниб кетиши ҳақида огоҳлантириб, уларни баландроқ жойларда сақлашни сўради.

Фото: Видеодан кадр

АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон де Сантис электромобил эгаларини “Ҳелен” тўфони сабаб автомобилларини баландроқ жойда сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. Баёнот билан бир вақтда эълон қилинган видеода гаражда тутаётган Tesla акс этган. Бир неча сониядан кейин электромобилнинг остида чақнаш юз берди ва у аланга олди.

Флоридадаги Пинеллас округи ҳокимияти ҳодиса ҳақида қўшимча маълумотлар бермади, бироқ аҳолини шўр сувга чўккан электромобилларнинг ёниб кетиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Шунингдек, улар электромобил эгаларига машиналарини гаражда зарядламаслик ва сақламасликни маслаҳат берди. Бунинг ўрнига, ҳокимият уларни бинолардан, бошқа автомобиллардан ва ёнувчан материаллардан камида 15 метр узоқликка қўйишни тавсия этмоқда.

Tesla расмий раҳбарияти ҳам “сув тошқини прогноз қилинганда”, электромобилларни баландроқ жойга кўчиришга чақирмоқда. Агар жуда кеч бўлиб, автомобил аллақачон сувга тўлган бўлса, Tesla уни иншоотлардан узоқроққа кўчиришни ва текширилмагунча ҳайдамасликни маслаҳат берди. Компания, шунингдек, автомобил эгаларига бундай ҳолатларда машинага худди аварияга учраган каби муносабатда бўлишни ҳамда суғурта компаниясига мурожаат қилишни тавсия этди.

Ўтган йилнинг июн ойидаги ҳисоб-китобларга кўра, Флоридадаги электромобиллар сони 238 500 дан ортиқ. Ушбу штат АҚШда Калифорниядан кейин иккинчи йирик электромобил бозори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи охирида АҚШнинг Шимолий Каролина, Флорида ва мамлакат жануби-шарқидаги бошқа бир қатор штатларга ёпирилган “Ҳелен” тўфони кучли сув тошқинлари ва кўчкиларга олиб келди. Тўфон 600 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган бўлиши мумкин, дея тахмин қилмоқда Вашингтон. Таъкидланишича, қурбонлар сони ҳақида якуний тасдиқ ҳали йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!