Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Португалия шимолида юз бераётган ўрмон ёнғинлари назоратдан чиқиб кетди, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди, деб хабар беради Associated Press.

Фото: AP Photo
Мамлакат бош вазири Луиш Монтенегро ёнғин содир бўлаётган ўрмонларга яқин ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кўпроқ ўт ўчирувчилар ва давлат хизматчиларини ёнғинни ўчиришга сафарбар этишни буюрди. Шунингдек, у полиция терговчиларини ёнғиннинг юзага келишида айбдорларни қидиришни кучайтиришга чақириб, уйидан айрилган ёки эвакуация қилинган фуқароларга ёрдам ваъда қилди.
«Оғир дамлар тугамаганини яхши тушуниб турибмиз. Одамлар ва мулкларни ҳимоя қилиш учун шерикларимиз ҳамда дўстларимиздан ёрдам сўрашимиз даркор», — дейди Монтенегро.
Copernicus Европа сунъий йўлдош хизматининг маълум қилишича, 15 минг гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетган, умумий ҳисобда 13 километр аланга фронти аниқланган. Шунингдек, 210 минг киши истиқомат қиладиган туман ёнғин хавфи остида қолмоқда.
Қуруқ ва иссиқ об-ҳаво туфайли Португалияда авж олган ўрмон ёнғинлари Марказий Европада юз бераётган сув тошқинларига тўғри келди. Европа Иттифоқи бир-бирига зид бўлган экстремал об-ҳаво «иқлим ўзгаришининг» исботи бўла олишини маълум қилди.
Испания Қуролли кучлари ёнғинга қарши курашиш учун қўшни мамлакатга 240 нафар аскар ва транспорт воситасини юборган. Франция эса сув ташувчи тўртта самолёт жўнатган, Марокаш ҳам Португалияда иккита самолёт хизматини тақдим этган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
-
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 08:08
-
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди
Жаҳон | 07:52
Мавзуга оид

07:26 / 05.07.2025
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 22 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди

08:29 / 02.07.2025
Туркияда канани ёқишга уринган эркак ўрмонга ўт қўйиб юборди

18:07 / 29.06.2025
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди

09:16 / 26.06.2025