Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 45 даражагача исиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйича 6-8 август кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 7–8 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи 6–7 августда +38...+43 даража, 8 августда +36...+41 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 6 августда +35...+40 даража, баъзи жойларда +42 даражагача; 7 августда +35...+40, 8 августда +38...+43 даража, баъзи жойларда +44 даражагача бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26 даража, кундузи 6–7 августда +35...+40 даража, 8 августда +37...+42 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 6–7 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи 6–7 августда +37...+42 даража, 8 августда +38...+43 даража, баъзи жойларда +45 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 6 августда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 6–7 августда +34...+39 даража, 8 августда +36...+41 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 6 августда Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Аввалроқ иссиқ кунлар муносабати билан ССВ қатор тавсияларга амал қилишни сўраганди:
— соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш;
— ташқарига чиққанда табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;
— кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш;
— газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик;
— кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш;
— Қуёш урганда беморни салқин жойга кўчириб, горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.
Қўшимча қилинишича, тиббиёт масканлари 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

15:38 / 14.07.2025
Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда

16:38 / 11.07.2025
Ҳафта охирида ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда

13:20 / 11.07.2025
Европанинг 12 шаҳрида жазирама ҳарорат туфайли 2,3 минг киши вафот этди

12:21 / 09.07.2025