Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
Республикачи маҳбуслар алмашинуви оқибатида дунёдаги «энг машҳур қотилларнинг айримлари» озодликка чиқариб юборилгани учун амалдаги президент Жо Байден администрациясининг ҳаракатларини танқид қилди.

Фото: Facebook / Доналд Трамп
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинувидан кейин Владимир Путинни табриклади, деб ёзади Politico. Республикачининг фикрича, ушбу битимдан энг катта фойдани Россия президенти кўрган.
«Владимир Путинни яна бир ажобий битим амалга оширилгани билан табриклашни истайман», — деган Трамп Атлантада ўтказилган сайловолди митингида. Шу билан бирга, республикачи маҳбуслар алмашинуви оқибатида дунёдаги «энг машҳур қотилларнинг айримлари» озодликка чиқариб юборилгани учун амалдаги президент Жо Байден администрациясининг ҳаракатларини танқид қилган.
«Ўз одамларимизни қайтардик, аммо, эй Худо, биз жуда ёмон, даҳшатли битимлар тузмоқдамиз», — деган Трамп.
Россия ва айрим Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ ҳамда Германия ўртасида 1 август куни маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Озод этилганлар орасида Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович ва АҚШ денгиз пиёдаларининг собиқ ходими Пол Уилан ҳам бор. Битим доирасида Германия россиялик киллер Вадим Красиковни озод этди.
Россияга қайтарилган энг машҳур маҳбуслардан бири — бу Федерал хавфсизлик хизмати ходими Вадим Красиков бўлиб, у 2019 йилда содир этган қотиллиги учун Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Суд давомида прокурорлар у Россия берилган буйруқлар остида ҳаракат қилганини ва у ФХХнинг махфий «Вимпель» бўлинмаси аъзоси эканини айтган.
Красиковдан ташқари Россия Ғарбда омадсизликка учраган ян бир нечта жосусларни қайтариб олган. Улар орасида — Артём ва Анна Дулцевалар, Разведка бош бошқармаси офицери Михаил Микушин, Россия Давлат думаси депутатининг ўғли Роман Селезев ҳам бор. Бундан ташқари, Москва Жанна Немцовани кузатган испан журналисти Пабло Гонсалес, АҚШда кибержиноятлари учун қамалган Владислав Клюшин ва тадбиркор Вадим Коношенок ҳам қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:56 / 04.07.2025
АҚШ Конгресси Трампнинг «катта ажойиб» қонун лойиҳасини қабул қилди

11:06 / 04.07.2025
Киевга тунги ҳужум: 20 дан ортиқ киши жабрланган, темирйўл шикастланган

10:26 / 04.07.2025
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ

07:40 / 27.06.2025