Фарғонада содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
“Спарк” қарама қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаётган “Ласетти” билан тўқнашган. Оқибатда “Ласетти”да бўлган йигит ва қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган
Ижтимоий тармоқларида “Яйпанда тўй кортежида содир бўлган авария сабаб икки одам ўлди” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан Kun.uz’га маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йил 21 июл куни соат 18:30 ларда Ўзбекистон туманидан ўтган, 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлида 29 ёшли Э.И. тўй тадбирига алоқаси бўлмаган ҳолда “Спарк” машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Шунда “Спарк” 24 ёшли Р.А. бошқарувида бўлган “Ласетти” машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, “Ласетти” ҳайдовчиси Р.А. ва йўловчиси 20 ёшли Ж.Ў. (қиз) оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 21 июл куни қиз, 22 июл куни йигит шифохонада вафот этган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2026 йилдан давлат хизматига илк марта қабул қилинганлар билан фақат бир йиллик меҳнат шартномаси тузилади
Ўзбекистон | 14:42
-
Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ
Иқтисодиёт | 14:40
-
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди
Ўзбекистон | 14:20
-
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди
Жаҳон | 14:15
Мавзуга оид

11:22 / 25.12.2024
Фарғонадаги портлаш Яйпанда такрорланмайди деб ким кафолат беради? Аҳоли уйи ёнидаги “заправка”дан хавотирда

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024