Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан давлат хизматига илк марта қабул қилинганлар билан фақат бир йиллик меҳнат шартномаси тузилади
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган хизматчилар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади. Ушбу шартнома кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра узайтирилади. Шунингдек,биринчи марта ишга қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий махсус курсларни ўтайди.

19 июн куни «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари – хизмат вазифаларини бажаришда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлаш ва касбий маданиятини ривожлантириш орқали давлат органларига нисбатан жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш механизмлари жорий қилинади.
Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
- очиқ ва адолатли танловлар асосида давлат хизматига энг муносиб кадрларни жалб қилади, шунингдек, уларнинг горизонтал ва вертикал кареравий ўсишига кўмаклашади;
- давлат хизматчиларининг салоҳияти ва касбий компетенцияларини диагностикадан ўтказади ва натижаларига кўра ходимнинг портфолиосини шакллантиради;
- талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича эҳтиёжларни ўрганади ҳамда ушбу йўналишда давлат хизматчиларининг хорижда мақсадли стажировка ўташи юзасидан буюртмаларни шакллантиради;
- «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларининг горизонтал ва вертикал кареравий ўсиши бўйича зарур чораларни кўради;
Шунингдек, бу йўналишда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ва «Эл-юрт умиди» жамғармасининг ҳам вазифалари белгиланмоқда.
Фармон билан, соҳани тубдан ислоҳ қилиш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагича тартиблар ўрнатилади:
- давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;
- давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади;
- диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштирганлиги, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади;
- мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси – портфолиоси яратилади;
- касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган «юмшоқ» ва «қаттиқ» кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан, мустақил таълим олиш дастурини ўтайди ва бошқалар.
Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагича тартиб белгиланмоқда:
- республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
- қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
- тест синовлари давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн тизим орқали ўтказилади ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 17:19
-
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 17:16
-
“Бир ярим йилда 28 та топшириш пункти очилди”: Uzum Market тармоғи тез ўсиш даврини бошдан кечирмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин
Жаҳон | 16:42
Мавзуга оид

12:34 / 26.06.2025
Фермерларнинг ерини хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилган амалдорнинг лавозими кўтарилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

17:15 / 05.03.2025
Фуқароларни меҳнат шартномаси тузмасдан ишга олганлар йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин

20:52 / 05.02.2025