Фарғонада Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди
Фарғона шаҳрида Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушган йўловчини қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа Damas босиб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Фото: Видеодан кадр
Фарғона шаҳрида фуқаро Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушганидан сўнг уни бошқа машина босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 16 июл куни Фарғона шаҳри Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида фуқаро Н.К. бошқарувидаги Damas автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраб юборган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.
Оқибатда Д.П. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан касалхонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

17:31 / 24.05.2025
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж

13:19 / 20.01.2025
Фарғона шаҳри марказида 11 туп дарахт рухсатсиз кесиб ташланди

11:06 / 03.11.2024
Фарғонада ариқдан эркак кишининг жасади топилди

18:05 / 25.10.2024