Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX ХКСни орбитадан олиб чиқиш учун аппарат қуради
NASA Илон Маск компаниясига ХКСни Ер атрофидаги орбитадан олиб чиқадиган космик кемани яратиш бўйича 843 миллион долларлик шартнома топширди.

Фото: AP
АҚШ Миллий аэронавтика ва космик маъмурияти (NASA) Илон Маскнинг SpaceX компаниясини ишлаш муддати тугагач, Халқаро космик станция (ХКС)ни орбитадан чиқара оладиган аппарат яратиш учун танлади. Бу ҳақда 26 июн, чоршанба куни NASA матбуот хизмати хабар берди.
NASA ва SpaceX ўртасида тузилган шартнома суммаси 843 миллион долларни ташкил қилади. Калифорнияда жойлашган компания фақат ушбу космик кеманинг ривожланиши учун жавобгар бўлади. Яратилганидан кейин у миссия давомида уни бошқарадиган АҚШ космик агентлиги мулкига айланади.
ХКСнинг чўктирилиши 2030 йилга мўлжалланган
Пресс-релизда қайд этилишича, қурилма NASA ва унинг халқаро ҳамкорларига 2030 йилда ХКСнинг орбитадан «хавфсиз ва масъулиятли» олиб чиқилишини таъминлаш, одамлар яшайдиган ҳудудларга қулаш хавфини бартараф этиш имконини беради. Тахминларга кўра, қурилма худди станциянинг ўзи каби Ер атмосферасида парчаланади. Станция бўлаклари Тинч океанига тушиши керак.
ХКС 1998 йилдан бери Ер орбитасида. Станция АҚШ, Европа, Япония, Канада ва Россиянинг космик агентликлари томонидан бошқарилади. Россия Федерациясидан ташқари барча давлатлар уни 2030 йилгача, Россия - 2028 йилгача ишлатишга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:38
-
Тошкент вилоятида қизининг номусига теккан ота 12 йилга қамалди
Жамият | 20:35
-
Москвада ўзбекистонлик эркак учинчи қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди
Жамият | 20:34
-
Исроил Ғазо блокадасини бузиш учун келган кемани қўлга олди
Жаҳон | 20:22
Мавзуга оид

18:34 / 03.07.2025
Ўзбекистон осмонида қаторлашиб учаётган жисмлар кўринди. «Ўзбеккосмос» ҳолатни тушунтириб берди

19:19 / 25.06.2025
Crew Dragon космик кемаси тижорат экипажи билан ХКСга учиб кетди

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

22:35 / 25.05.2025